09:46 / 03.09.2021
2 159

«Толибон» аёлларга ҳукуматдаги лавозимлар берилмаслигини маълум қилди

«Толибон» аёлларга ҳукуматдаги лавозимлар берилмаслигини маълум қилди
Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати вакили аёллар вазир ва ундан юқори лавозимларни эгаллай олмаслигини маълум қилди, деб ёзади Буюк Британиянинг Inews нашри.

«Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий идораси раҳбари ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Станикзай сўзларига кўра, ушбу шартга қарамай, Афғонистондаги аёллар «инклюзив» бўлиб қоладиган ҳукуматда аввалгидек иштирок этиши мумкин бўлади.

«Ҳукумат вазирликларидаги деярли ҳар битта бўлимда ходимларнинг ярми — аёллар. Улар ўз ишларига қайтиши мумкин. Аммо янги ҳукуматда олий лавозимларни эгаллайдиганлар аёллар бўла олмайди», — деди «Толибон» ҳаракатининг юқори мансабли аъзоси.

Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, АҚШ билан ҳамкорлик қилган аёллар умуман давлат лавозимларида ишлай олмайди.

Хулоса сифатида Шермуҳаммад Аббос Станикзай қўшимча қилишича, янги ҳукумат таркиби яқин кунларда эълон қилинади. Шу вақт ичида Кобул аэропорти ҳам ўз ишини қайта бошлаши керак.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистондаги ишлайдиган аёлларни ўз хавфсизлиги учун уйдан чиқмасликка чақирган эди. «Бизнинг хавфсизлик хизмати кучларимизга аёллар билан қандай муносабатда бўлиш, улар билан қандай мулоқот қилиш ҳақида ўргатилмаган. Тўлиқ хавфсизлик ўрнатилмагунча биз аёллардан уйда қолишини сўраймиз», — деган эди ҳаракат вакили.

Шунингдек, «Толибон» Эрон моделига асосланган ҳукумат тузишни исташи маълум бўлди. Эрон Ислом Республикасида Олий раҳнамо давлат раҳбари ва диний етакчи ҳисобланади. «Толибон» бош етакчиси Ҳайбатулла Охунзода Олий Кенгаш раиси бўлиши мумкин. У ҳеч қачон омма олдида кўриниш бермаган ва қаерда экани ҳамиша номаълум бўлиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» аёлларга ҳукуматдаги лавозимлар берилмаслигини маълум қилди