20:18 / 19.09.2021
1 828

Парижда дорбоз Эйфель минорасидан тортилган 70 метр баландликдаги дордан юриб ўтди (фото)

Парижда дорбоз Эйфель минорасидан тортилган 70 метр баландликдаги дордан юриб ўтди (фото)
Фото: «Korrespondent.net»
Франциялик дорбоз Натан Полан 18 сентябрь, шанба куни Парижда Эйфель минорасидан Шаё театригача тортилган 70 метр баландликдаги арқондан юриб ўтди.

670 метрлик масофани дорбоз хавфсизлик камарларини таққан ҳолда қарийб 30 дақиқада босиб ўтди. Тепада бироз шамол бўлиб турганига қарамай, Полан арқон устида ўзини бемалол ҳис қилди. Томошани пастдан кузатиб турган парижликлар ва сайёҳлар дорбозни бир неча марта олқишларга кўмиб ташлади.

Фото: «Korrespondent.net»
19 сентябрь, якшанба куни ҳам Полан Эйфель минорасидан Шаё театригача яна бир марта юриб ўтмоқчи. Ўз акциясини у Францияда 18—19 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган Европа мероси кунларига бағишлади.

Фото: «Korrespondent.net»
2017 йилда Полан шаҳар чеккасида тортилган арқонда 1 километр масофани босиб ўтиб, дунё рекордини ўрнатган эди.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Парижда дорбоз Эйфель минорасидан тортилган 70 метр баландликдаги дордан юриб ўтди (фото)