14:35 / 20.09.2021
3 289

Пермдаги ҳужумни уюштирган ўсмир отишмага қандай тайёрланганини айтди

Пермдаги ҳужумни уюштирган ўсмир отишмага қандай тайёрланганини айтди
20 сентябрь куни эрталаб Россиянинг Перм давлат миллий тадқиқот университетига қуролланган шахс ҳужум қилди, деб ёзади Meduza.

Тахминан соат 11 ларда автомат кўтарган ҳарбий кийимдаги шахс кампусда ўт очган, шундан сўнг у университетнинг саккизинчи корпусига кирган. Ҳужумчи камида 30 марта ўқ узган, тахминларга кўра, ўқлар Ҳуглу 12 калибрли силлиқ стволли қуролдан отилган. Университетда барча дарслар бекор қилинди.

Ҳодиса туфайли талабалар деразалардан ташқарига сакраган. Кўпчилик ўз синфхонасида баррикадалар қуриб ўралиб олган. Шу билан бирга, талабаларнинг сўзларига кўра, ўқитувчилардан камида биттаси, отишма бошланганидан сўнг, дарсни тўхтатиб, кириш йўлини тўсиб қўйишдан бош тортган ва маъруза материалларини текширишини айтган. Ўқитувчининг исми ошкор қилинмади.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, отишмада саккиз киши ҳалок бўлган. Дастлаб, беш киши ҳалок бўлгани, яна олти киши жароҳатлангани хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 киши жароҳат олганини айтмоқда («112» маълумотларига кўра, 20 киши яраланган). Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бошқалар қаторида, университет соқчилари ҳам жароҳат олган, улардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Жабрланганларнинг етти нафари касалхонага ётқизилди: улардан бири оғир аҳволда, қолганлари — ўртача оғирликдаги ҳолатда.

Университетга ҳужум қилган шахс қўлга олинди, дея маълум қилди Тергов қўмитаси. Дастлаб унинг ўлдирилгани ҳақида хабар берилган, аммо бу маълумот тасдиқланмаган. Ҳибсга олиш пайтида ўқ отувчи қуролли қаршилик кўрсатган ва яраланган. Кейинчалик, университет «ВКонтакте»да ҳужумчи ўлдирилгани ҳақида хабар берди, аммо бироз ўтиб бу хабар университет саҳифасидан ғойиб бўлди.

«112» ва База ёзишича, ўт очган шахс — 18 ёшли Тимур Бекмансуров. Тергов қўмитаси маълум қилишича, отишма университет талабаси томонидан уюштирилган. Mash хабарига кўра, у университетнинг юридик факультетида «Суд экспертизаси» мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Перм университетига милтиқ билан ҳужум қилган 18 ёшли ўсмир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бунга узоқ тайёрланганини ёзди.
"Бу содир бўлган воқеа террорчилик ҳужуми эмас (ҳеч бўлмаганда юридик нуқтаи назардан). Мен ҳеч қандай экстремистик ташкилотларда рўйхатдан ўтмаганман. Ҳеч кимни алдаш ниятим йўқ, буларнинг барчасини ўзим режалаштирдим.

Тергов қўмитасига осон бўлиши учун мен буларни ёзмоқдаман. Ҳозир сизларга барчаси қандай бошлангани ҳақида айтиб бераман.

Бу ҳақда анча олдиндан режа тузгандим. 10-синфдалик пайтимдан қурол сотиб олиш учун пул йиға бошладим. Ўқотар қурол ёки В1 ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни мақсад қилгандим. Икки мақсадимдан ташқари яна портловчи қурилма ясашни ҳам режамга киритган эдим. Мерганлик қобилиятим ёмон эмаслигини икки йиллар олдин синфдошларим билан отиш машқларида қатнашганимиздаёқ сезганман.

Хуллас, қурол сотиб олиш учун шу йилнинг март ойида етарли маблағ тўпланди. 18 га тўлган куним эса тезроқ қурол учун рухсатнома олишга киришдим. Психологик тестлардан ўтиб, қурол учун рухсатномага эга бўлдим", деб ёзган Темур Бекмансуров ВКонтакте саҳифасида.

Унинг постида яна шундай жумлалар бор: «Мен ўзимдан нафратланаман, лекин йўлимга тўсиқ бўладиганларнинг барчасига алам келтиришни хоҳлайман».

Университет биноларининг хавфсизлигини Арсенал-Регион компанияси таъминлайди. Компания илгари лицензиясиз ишлагани учун жавобгарликка тортилган, деб ёзади «Можем обяснит» Telegram-канали. Жорий йилнинг бошида университет фирма билан олийгоҳни январь февраль ойларида қўриқлаш бўйича шартнома тузган, аммо, компаниянинг ўзи журналистларга маълум қилишича, у университетни қўриқлашда давом этмоқда. 2019 йилда компанияга лицензиясиз ишлагани учун огоҳлантириш берилганди.

«Арсенал-Регион»дагилар даъво қилишича, қўриқчилар ҳужумдан кейин фавқулодда хизматларни чақирган, аммо у ерда қўнғироққа ҳеч ким жавоб бермаган. Ҳужум чоғида учта тревога тугмасини босишган. Гувоҳлар айтишича, 20 сентябрь кунги отишма чоғида университетда тревога ишга тушмаган, маҳаллий радио орқали ҳам ҳеч қандай эълон айтилмаган.

Россия Тергов қўмитаси икки ва ундан ортиқ одамнинг ўлдирилиши моддаси бўйича жиноий иш очди. Перм ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин университетга жўнаб кетди. Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин топшириғи билан соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ҳамда фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков Пермга учиб кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пермдаги ҳужумни уюштирган ўсмир отишмага қандай тайёрланганини айтди