14:51 / 14.10.2021
1 635

Канадада метеорит уй эгасининг каравотидаги ёстиққа келиб тушди

Канадада метеорит уй эгасининг каравотидаги ёстиққа келиб тушди
Фото: Ruth Hamilton
Канадалик аёл ёстиғига келиб тушган метеоритдан уйғониб кетиб, қўрққанидан қутқарув хизматини ёрдамга чақирди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Таъкидланишича, аёл портлаш овозидан уйғониб кетган ва юзига қандайдир бўлаклар келиб тушганини сезган. У каравотидан сакраб тушиб, қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. 911 оператори билан суҳбат жараёнида аёл ёстиқлардан бирини кўтарган ва каравотида тош ётганини кўрган. Аввалига аёл тошни вақти-вақти билан портлашлар амалга ошириладиган қурилиш майдончасидан учиб келди деб ўйлаган. Аммо телефон орқали қурилиш компаниясига мурожаат қилганида, унга портлаш ишлари амалга оширилмаганини айтишган. Қурувчилар осмонда учаётган объектга гувоҳ бўлишганини ҳам билдирган.

Фото: Ruth Hamilton
Ғарбий Онтарио университети ходимлари тошнинг метеорит эканини аёлга тасдиқлаган. Ҳозирда у экспертизага жўнатилган, бироқ тадқиқотлар якунлангач Рут Гамилтон метеоритни олиб кетиб, хотира учун сақлаб қўйиш ниятида.

Физика ва астрономия кафедраси профессори Питер Баруннинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. 2021 йилда метеоритлардан бири Индонезиядаги уйлардан бирига келиб тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада метеорит уй эгасининг каравотидаги ёстиққа келиб тушди