Фото: «AA»
Aфғонистонда ҳалокатли вазият юзага келмоқда: қонуний ва инклюзив ҳукуматнинг йўқлиги, давлат ҳокимияти механизмларининг ишлаши ва инсон ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши.
Бу ҳақда душанба куни Тожикистон мудофаа вазири, генерал-полковник Шерали Мирзо КХШТ Тезкор ҳаракат коллектив кучлари машғулотларининг ёпилиш маросимида маълум қилди, деб хабар беради Avesta.tj.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу омиллар Aфғонистонни инсонпарварлик ҳалокати ёқасига олиб келди, унинг минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётган халқаро терроризм ўчоғига айланишига хизмат қилмоқда.
«Халқаро коалиция қўшинларининг Aфғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ сўнгги ойлардаги воқеалар, ҳукумат қўшинларининг бутун мамлакат ҳудудини мустақил назорат қила олмаслиги террорчилик ҳаракатининг кучайишига сабаб бўлди ва ҳарбий-сиёсий вазиятнинг тўлиқ таназзулига олиб келди», — деди Тожикистон мудофаа бошқармаси бошлиғи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)