10:26 / 20.11.2021
4 771

Қирғизистон ҳукумати фуқароларга маиший электр жиҳозларидан фойдаланишни тақиқламоқда

Қирғизистон ҳукумати фуқароларга маиший электр жиҳозларидан фойдаланишни тақиқламоқда
Энергетика инқирози сабабли Қирғизистон ҳукумати мамлакат фуқароларига зарур маиший электр жиҳозларидан фойдаланишни тақиқламоқда. Бу ҳақда бугун, 19 ноябрь куни 24.kg ахборот агентлиги хабар берган.

Бугун Боткен вилояти Қадамжой тумани аҳолисининг электр иситиш мосламалари муҳрлаб қўйилгани маълум бўлди. Аламиддин вилоятида эса қишлоқ аҳолиси электрнинг ўчирилишига норозилик сифатида айланма йўлни тўсиб қўйган.

Куни кеча Республика Президенти Садир Жапаров Кемин шаҳридаги кўп тармоқли кўчма поликлиника очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзга чиқиб, аҳоли учун энергия истеъмолини чекламаслик, электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берганини айтган эди.

Энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаев июнь ойида ҳам шундай деган эди, деб ёзади газета. У ўшанда Қирғизистонда энергия инқирози йўқлиги, фақат ижобий фикр юритиш кераклигини айтган эди.

«Агар сизлар фақат салбий фикр юритсангиз, бу ҳақиқатга айланади», деган эди Бекмурзаев.

Расмийлар электр энергияси ва электр жиҳозларини оммавий равишда ўчиришни бошлаганига қараганда, мамлакат фуқаролари етарлича ижобий фикрламаган кўринади, деб ёзади агентлик мухбири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ҳукумати фуқароларга маиший электр жиҳозларидан фойдаланишни тақиқламоқда