18:00 / 04.12.2021
2 597

Шоҳона кексайиш: Қиролича Елизавета II 95 ёшида ҳам гўзал кўринишга қандай эришган?

Шоҳона кексайиш: Қиролича Елизавета II 95 ёшида ҳам гўзал кўринишга қандай эришган?
Фото: «Домашний очаг»
Швециянинг гўзаллик ва соғломлаштириш бренди FOREO томонидан тузилган дунёнинг энг чиройли қариган юлдузлар рейтингида қиролича Елизавета иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни ундан атиги 20 ёш кичик бўлган Ҳелен Миррен эгаллаган. Буюк Британиянинг 13 фоиз аҳолиси қироличани ёшига нисбатан муҳташам кўринишга эга деб ҳисоблайди. «Домашний очаг» журнали қиролича бу натижага қандай эришгани ҳақида маълумот бериб ўтади.

Қуёш нурларидан сақланиш
Расмий тадбирларда қиролича доимий равишда бош кийими ва қўлқоп билан кўриниш беради. Шляпа қуёшдан ҳимоя қилувчи энг яхши восита ҳисобланади. Ультрабинафша нурлари терининг эрта қаришининг энг асосий сабабларидан ҳисобланади. Шуни билган ҳолда қиролича ҳар сафар кўчага чиқишдан аввал соябон ва бош кийими олишни унутмайди. Ҳатто ёзги таътилни ҳам қиролича денгиз эмас, Шотландиядаги Balmoral қароргоҳида ўтказишни афзал билади.

Мавсумий маҳсулотлардан парҳез
Қироллик оиласи маҳаллий ишлаб чиқариладиган мавсумий маҳсулотларни истеъмол қилишни афзал билади. Масалан, Елизавета II истеъмол саватчасида Denhay Farms’нинг қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, Musk’s сосискалари, Noble Foods тухумлари, Wilkin & Sons мураббоси ва H.R. Higgins қаҳвасини яхши кўради. Ширинликлардан қиролича шоколадли бисквит ва қора шоколадни яхши кўради. Умуман олганда Елизавета II табиий маҳсулотларни ўз ичига оладиган парҳезга амал қилади.

Помада суртишни канда қилмайди
Ҳамиша тартибли кўринадиган Елизавета II, доим дид билан бўянади. Помада – унинг макияжининг ажралмас қисми саналади. 1953 йил инаугурация маросимидан аввал Clarins брендига тери рангига урғу бериб, либосига мос турадиган қиролича помадаси учун буюртма берилган. Помада қироличанинг севимли қароргоҳи шарафига Balmoral деб аталган. Умуман қиролича бир неча йилдан буён лабини Elizabeth Arden лаб бўёғи билан бўйлайди. Оч пушти, қизил ва лавлаги рангли помада қироличанинг жон-у дили.

Тери парвариши
12 йил давомида қиролича Телла Холланднинг Cyclax маркасидан фойдаланган. У Телладан парвариш борасида маслаҳат олиб турган. Терини тозалаш учун эса кўп йиллардан буён Molton Brown ва Bronnley, парвариш борасида эса Eight Hour Cream’ни афзал билади.

Соч турмаги
90 йиллардан буён қиролича сочларини бўяшдан воз кечган. Шундан буён сочларнинг табиий оқаришини маъқул биладиган ҳазрати олиялари, қолаверса бир соч турмагида юради. Айни вақтда унинг шахсий стилисти Ян Кармайкл ҳисобланади. Сочлари учун у ҳинд ёғочидан ишланган тароқ ишлатишни афзал билади.

Қўлларга алоҳида эътибор
Қиролича қўлларига қўлқоп киймасдан кўриниш бермайди. Бу борада у пахтадан тикилган моделларни афзал билади. Йил давомида деярли 5 минг марта қўл бериб кўришадиган Елизавета II, инфекция юқтириб олишдан чўчийди. Унинг сумкасида ҳамиша Jeunesse des Mains кремларини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шоҳона кексайиш: Қиролича Елизавета II 95 ёшида ҳам гўзал кўринишга қандай эришган?