19:15 / 08.12.2021
1 919

Олимлар «омикрон» штаммининг фотосуратини чоп этди

Олимлар «омикрон» штаммининг фотосуратини чоп этди
Фото: elements.envato.com
Гонконг университети сайтида коронавирус «омикрон» штаммининг электрон микроскопдан олинган тасвири чоп этилди. Бу ҳақда Sputnik радиоси хабар берди.

Маълум қилинишича, университетнинг тиббиёт факультети олимлари, жумладан, патология ва вирусология соҳаси мутахассислари SARS-CoV-2 нинг «омикрон» штамми билан инфекцияланган маймуннинг буйрагидаги Vero E6 ҳужайрасининг электрон микрографиясини олишга муваффақ бўлган.

Университет сайтида штаммнинг узоқроқдан олинган ва катталаштирилган тасвирлари чоп этилди.

Фото:Li Ка Shing Faculty оf Medicine. The University of Hong Kong
Тадқиқотчиларнинг аниқлик киритишича, узоқроқдан олинган микрографияда ҳужайраларнинг майда қора вирусли заррачалардан иборат пуфакчалар билан зарарланганини кўриш мумкин. Катталаштирилган фотосуратда эса вирусли заррачалар агрегатлари, уларнинг юзасидаги тожсимон тиканлар кўринади.

Коронавируснинг янги «омикрон» штамми биринчи марта 11 ноябрь куни Жанубий Африкада топилган. Британиялик олимларнинг таъкидлашича, янги штамм тарқалиш тезлиги туфайли аввалгиларига, жумладан, дельтага қараганда хавфлироқ бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавжуд вакциналар ушбу штаммга қарши самарасиз бўлиши мумкин, деган шубҳалар туфайли «омикрон»ни хавфли деб тан олди. Ташкилот, шунингдек, илгари коронавирусни бошдан ўтказганларда «омикрон» билан қайта касалланиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди.

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, «омикрон» штамми 45 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар «омикрон» штаммининг фотосуратини чоп этди