Фото: AFP
Япония табиий фанлар давлат институти олимлари японлар орасида коронавирусдан ўлим даражаси пастлиги уларнинг генетикаси билан боғлиқлигини аниқлашди. Бу ҳақда олимлар олиб борган тадқиқотга таяниб The Japan Times нашри хабар берди.
Мутахассислар COVID-19’нинг оғир кечиши олдини олишга ёрдам берувчи HLA-A24 антигени молекуласи 60 фоизга яқин японларда ва Европа ҳамда АҚШдаги 10-20 фоиз одамлардагина борлигини аниқлашган.
Вирус организмга кирганда, HLA-A24 антигенининг ҳимоя механизми ишга тушиб, у лейкоцитлар ичида кучли иммун жавобини келтириб чиқаради ва бунинг натижасида вирус билан зарарланган ҳужайралар ўлади.
Аввалроқ Японияда коронавирус “ўз-ўзича йўқ бўлиб” кетгани маълум қилинган. Ваҳоланки, 3 ой олдин Кунчиқар мамлакатда кунига 26 мингта янги касалланиш ҳолати қайд қилиб келинган. Айни вақтда Японияда кунига 200 дан камроқ янги касалланиш ҳолат аниқланмоқда, ўлим ҳолатлари йўқ.
Худди шунга ўхшаш вазият Ҳиндистонда ҳам кузатилмоқда. Бир неча ой олдин вирусдан кунига минглаб одамлар вафот этган ушбу мамлакатда 4 декабрда 8603 та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган, ҳеч ким вафот этмаган. Мутахассислар бундан ижобий ўзгаришни беморларни даволаш усулларига киритилган ўзгаришлар билан боғлашган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»