Фото: Anadolu
Украина президенти Владимир Зеленский Reuters ва CNN’га берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Тўлиқ видео Украина етакчисининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган.
«Дунё Россия президенти билан музокаралар столида ўтиришга ҳали тайёрлар бор вақтда уни музокаралар столига ўтқазиш кераклигини тушуниб турибди ва мен ҳам», — дейди Зеленский.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия томони билан музокаралар бошлашнинг дастлабки шартларини айтиб ўтган. «Энг камида одамларни бомбардимон қилишни тўхтатиш керак, шунчаки бомбардимонни тўхтатиш ва шундан сўнг музокаралар столига ўтириш лозим», — дейди у.
Зеленскийнинг маълум қилишича, украиналиклар «умрининг охиригача» курашади. «Чунки биз ўз уйимиздамиз. Биз болаларимиз, уйимизни ҳимоя қиляпмиз. Биз буни чин кўнгилдан амалга оширяпмиз. Ўйлайманки, бугунги кунда ўзлари ҳимояга муҳтож бўлган фарзандларимиз келажаги учун барчасини ҳимоя қилишимиз керак», — дейди президент.
Зеленский, шунингдек, НАТОга аъзо давлатларни Украинанинг ҳарбий альянсга қабул қилиниш истиқболи бор ёки йўқлиги бўйича аниқ жавоб беришга чақирган. Агарда альянс бу каби истиқболга тайёр бўлмаса, президентнинг таъкидлашича, НАТО давлатлари Украина ҳудуди ва чегаралари дахлсизлиги учун ҳуқуқий хавфсизлик кафолатларини бериши керак.
Владимир Зеленский, Музокаралар бошлаш шарти, Владимир Путин билан, Бомбардимон қилишни тўхтатиш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади