
Полшалик Каролина Белявска янги «Дунё гўзали»га айланди.
Қиз айни дамда менежмент бўйича магистратурада ўқийди. Келажакда у номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ғолиб кўнгилли бўлиб ҳам фаолият юритади, уйсизларга ёрдам беради, модел сифатида ишлайди.
Иккинчи ўринни АҚШ вакили Шри Саини, учинчи ўринни Кот-д`Ивуар фуқароси Оливия Яче эгаллади.
Тақдирлаш маросими Пуэрто-Рикода бўлиб ўтди. Халқаро гўзаллик танловида биринчи марта турли мамлакатлардан, жумладан Ироқ ва Сомалидан жами 97 нафар қиз иштирок этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар