Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок
Фото: Reuters
Франция фаолияти мамлакат хавфсизлик манфаатларига зид келадиган россиялик дипломатларни ўз юртига қайтариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган. Қанча дипломат Москва ихтиёрига қайтиши борасида аниқ маълумот берилмаган. BFM телеканали, тахминан, 30 нафар дипломат Россияга қайтиши мумкинлигини билдирган. Россия ТИВ вакили Мария Захарова ушбу ҳаракатларга «муносиб» жавоб қайтарилишини таъкидлаган.
Шунингдек, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок россиялик дипломатларнинг бир нечтаси persona non grata деб топилгани ва бу уларнинг Россияга қайтариб юборилишини англатишини билдирган. Россия элчихонаси Германия Федератив Республикасидан 40 нафар дипломат чиқариб юборилаётганини хабар қилган.
«Биз Россия элчихонасидаги ходимларнинг аксар қисмини persona non grata деб топдик. Ҳамкорларимиз билан биргаликда келгусидаги реакцияларни кузатиб борамиз»,— дея Twitter’да пост қолдирган Бербок.
«Немис сиёсий машинасининг бундай ёмон ҳаракатига жавоб қайтарамиз»,— дея Мария Захарова сўзларини келтирган «РИА Новости».
Бундан ташқари, 4 апрель куни Литва Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юборган, шунингдек, мамлакатнинг Клайпеддаги консуллигини ёпган.
Аввалроқ Bild нашри Германия ҳукуматининг 100 нафаргача россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбормоқчилиги ҳақида хабар берган. Шунингдек, Германия Мюнхендаги консуллик ходимини космик технологияларга оид ахборотларни ўғирлаш учун келган жосус деб топган ва persona non grata деб эълон қилган.
29 мартда Евроиттифоқнинг тўрт мамлакати Бельгия, Нидерландия, Ирландия ва Чехия жами 43 нафар россиялик дипломатни ўз ҳудудларидан чиқариб юборган. Шунингдек, Словакия Россиядан элчихонадаги ходимлар бирликларининг 35 нафарини қисқартиришни сўраган. Мазкур қарорларга Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияларни бошлагани сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди