Фото: Pinterest
Ёғли ёки аччиқ кечки овқат ҳамда кофеинли ичимликлар истеъмоли инсонни уйқусиз кечага олиб келади. Marie Claire нашри қандай маҳсулотлар тинчланишга ва тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беришини маълум қилди.
Геркулес бўтқаси
Фото: Marie Claire
Соғлом уйқу учун зарур саналган асосий гормонлардан бири мелатонин организмда ўз-ўзидан ишлаб чиқарилиши ёки ташқаридан маълум озиқ-овқатлар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, ўрта ёшли одамнинг қонида 5-25 микрограм мелатонин (бу 15 000 нанограм) мавжуд. Ушбу кўрсаткич бўйича рекорд эгалари гилос ва олча, хурмо, ёнғоқ, хантал уруғи, сули ёрмаси, гречка ва гуручдир. Албатта, ҳамма ҳам кечки овқат учун бўтқа истеъмол қилмайди, лекин уйқусизлик қийнаганда, буни синаб кўриш тавсия этилади. Натижани юз фоизга етказиш учун бўтқани ёнғоқ ва қуритилган мевалар билан бойитиш мумкин.
Ёнғоқлар
Триптофан етишмовчилиги ҳам уйқу сифатига салбий таъсир ўтказади. Ушбу аминокислота хурсандчилик ва завқланиш гормони серотониннинг даражасини оширади, у ёнғоқларда, шунингдек, пишлоқ, курка, денгиз маҳсулотларида мавжуд. Мазкур маҳсулотлар нафақат тунги дам олишни, балки кайфиятни ҳам яхшилайди.
Минерал маҳсулотлар
Фото: Marie Claire
Рух, магний, кальций, темир ва ёд нафақат даврий жадвалнинг элементлари, балки ухлаш учун муҳим минераллар ҳамдир. Магний стрессдан ҳимоя қилади, дам олишга ва салбий фикрлардан халос бўлишга ёрдам беради. Магний яшил сабзавотлар, банан ва бодомларда мавжуд. Рух ҳам стрессли вазиятларда танага зудлик билан керак. Зиғир уруғи, униб чиққан буғдой, мидия унинг асосий манбаи ҳисобланади. Кальций мушакларнинг нормал қисқариши учун зарурдир, аммо бу унинг ягона муҳим функцияси эмас: у уйқу гормони — мелатониннинг шаклланишига ҳам ёрдам беради. Шунинг учун кальций етишмаслиги уйқусизликка ҳисса қўшиши мумкин.
Озиқланиш уйқу сифатини ёмонлаштириши мумкин. Уйқуга халақит берадиган энг зарарли озиқ-овқатлар кофеин, спиртли ичимликлар ва тез углеводлардир.
Организмдаги темирнинг етарли миқдори уйқуга кетишдан олдин оёқлардаги ноқулайликни енгиллаштиради. Озиқ-овқатлардаги темирнинг асосий манбаи қизил гўштдир. Уйқу учун яна бир муҳим минерал — бу қалқонсимон безнинг нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган ёд ҳисобланади. Унинг таъсири узоқ вақт давомида самара беради, ёд танқислигининг олдини олиш учун оддий тузни ёдланган туз билан алмаштириш керак.
Сариқ мевалар — ананас, банан, цитрус
Фото: Marie Claire
Таиланднинг Хон Каэн университетида бир тадқиқот ўтказилди: 30 киши бир ҳафта давомида олтита мевадан бирини истеъмол қилди. Тажрибадан олдин ва кейин ҳар бир иштирокчи пешобдаги 6-сулфатоксимелатонин аМТ6с даражасини ўлчади — бу қондаги мелатонин даражасини акс эттирувчи кўрсаткич. Маълум бўлишича, ананас, банан ва апельсин уйқу сифатига таъсир ўтказган. Тадқиқот натижаларига кўра, ананас мелатонин даражасини 226, банан — 180, апельсин — 47 фоизга оширади.
Гилос
Фото: Marie Claire
Пенсильвания университети тадқиқотига кўра, гилос шарбати уйқу учун жуда яхши: агар бир ҳафта давомида ётишдан олдин бир стакан гилос шарбати ичилса, деярли бир зумда ухлаб қолиш ва унинг самарадорлиги туфайли уйқу давомийлиги яна 5-6 фоизга ошиши мумкин.
Салат барги
Фото: Marie Claire
Севимли салат барги таркибида латукариум мавжуд — седатив хусусиятларга эга бўлган ушбу маҳсулот истеъмоли тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради.
Ўсимлик чойлари
Фото: Marie Claire
Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мойчечак чойи мушакларни бўшаштиришга ёрдам берадиган глицин даражасини оширишга ҳисса қўшади. Австралиялик олимлар ётишдан бир соат олдин ушбу чойни ичганда уйқу сифати яхшиланганини қайд этди: улар буни чой таркибидаги алкалоидларнинг асаб тизимини тинчлантирувчи таъсири билан боғлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда