14:54 / 13.01.2023
688

10 та синалган усул: Қишда пойабзал сирпанмаслиги учун нима қилиш керак?

10 та синалган усул: Қишда пойабзал сирпанмаслиги учун нима қилиш керак?
Қишнинг совуқ ва қировли кунларида кийган пойабзалингиз тагчарми сирпанмаслиги учун махсус восита ва усуллар мавжуд. Мазкур мақола орқали қуйида ушбу усуллар ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Наклейкалар

Фото: AdMe
Сирпанишга қарши наклейкалар учун ишлатиладиган материал полиуретандир. Бундай ажойиб нарса пойабзал дўконларида ўлчамни ҳисобга олган ҳолда сотилади. Елимлашдан олдин тагликни яхшилаб тозалаш керак. Улардан бир ойдан бир неча ойгача фойдаланиш мумкин.

Музтиргак

Фото: AdMe
Сирпанишнинг олдини олиш учун ушбу дизайн ботинкаларга, ҳар қандай ўлчамдаги этикларга бириктирилади. Музтиргак каучукдан ясалган бўлиб, у пўлатдан ясалган тишларга эга. Пойабзалларга маҳкамланганда улар тагликда деярли кўринмайди. Улар 40 даражагача совуққа чидамли, ҳам болалар, ҳам катталар учун мос, аёллар сумкачасига осонгина жойлашади. Бундан ташқари, бир неча фасл учун ишлатилиши мумкин. Ноқулай томони, бино ичида ҳаракатланиш учун мосланмаган — ламинат, линолеумга зарар етказиши мумкин ва плиталар устида юрганда баланд овоз чиқаради.

Лейкопластир

Фото: AdMe
Хавфсиз усул, тагликка зарар етказмайди. лейкопластир Х шаклида кўндаланг ёпиштирилади. Аммо бу бир марталик ишлатиш учун, у узоққа чидамайди — бир неча соатгина фойдаланиш мумкин.

Қумли елим

Фото: AdMe
Силлиқ таглик қум билан қопланса, сирпанмайдиган бўлиши мумкин. Бунинг учун сирт алкоголли суюқлик билан артилади, кейин елим қўлланади, қум сепилади. ПВА елимидан фойдаланиш мумкин, аммо «Момент» энг яхшисидир.

Кигиз

Фото: AdMe
Кигиз ишқаланиш кучини оширадиган жунли материалдир. Ушбу қоплама қишки пойабзалларнинг барқарорлигини таъминлайди. Бутун юзага ёпиштириш шарт эмас, товон ва оёқ бармоқлари учун бир нечта бўлак етарли. Момент, ПВА ёпиштирувчи асос сифатида мос келади. Совуқда уни бир ойгача ишлатиш мумкин, намгарчиликда бир ҳафтадан ошмайди.

Қумқоғоз

Фото: AdMe
Ушбу материал яхши абразив хусусиятларга эга, бу ишқаланиш кучини оширади. Қумқоғоз бўлакларини товон ва олд томонга ёпиштиринг. Қоғоз 2-3 ҳафта хизмат қилади.

Капрон пайпоқ

Фото: AdMe
Сирпанишга қарши ғайриоддий усул — кераксиз капрон колготка керак бўлади. Материални ёндириб, томчилатиб тагликка ёпиштириш керак. Бу узоқ хизмат қилиш муддатига эга бўлган сунъий ҳимоя бўлади. Аммо дастлаб бундай пойабзалда юриш бироз ноқулай.

Сувга қарши воситалар

Фото: AdMe
Нам сирт музда кучлироқ сирпанади, шунинг учун унга намликни қайтарувчи маҳсулот билан ишлов бериш мумкин. Ҳар сафар ташқарига чиқишдан олдин қуруқ пойабзалларга спрей пурканг.

Скотч
Лейкопластир каби скотч ҳам сирпанишга қарши восита ҳисобланади. Аммо пойабзални ҳимоя қилиш бир ҳафтадан ошмайди. Оддий ёки икки томонлама скотчни ишлатмаган маъқул — улар силлиқ юзага эга.

Бўёқ

Фото: AdMe
Болалар тўпламларида махсус бўёқлар мавжуд бўлиб, улар қўллангандан сўнг уч ўлчамли нақш ҳосил қилади. Сиз бу жараёнга болани жалб қилишингиз мумкин, унинг пойабзалларига шу тарзда ишлов беришингиз мумкин. Тагчарм бузилмайди, чунки нақш осонгина ювилади.

Фойда бермайдиган халқона усуллар

Баъзи халқона усуллар нафақат фойдасиз, балки оддий йўлларда юриш учун ҳам хавфли бўлиши мумкин. Мисол учун, хом картошкани суртиш, соч лакини пуркаш, қирғичдан фойдаланиш. Агар пойабзални картошка билан ишқаласангиз, таглик янада сирғалиб кетади ва крахмалдан оқ доғлар қолади, лак ҳам ёрдам бермайди ва қирғич эса тагчармни бузиши, пойабзални яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.

Совуқ ҳавода қандай пойабзал киймаслик керак?

Қиш учун баланд ва ингичка пошнали, силлиқ тагликли, учи учли оёқ кийимларни харид қилманг. Таглик материали: полиуретан, каучук, термопластик эластомер бўлгани яхши. Силлиқ юзада сирпаниш даражасини текшириш учун пойабзалда керамик плиткалар устида юриш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 10 та синалган усул: Қишда пойабзал сирпанмаслиги учун нима қилиш керак?