Баъзида вазн йўқотиш учун фақатгина ликопларни алмаштириш ва телевизорни ўчириб қўйиш кифоя қилади! Вазн сезилмасдан ортиб бормоқда: чалғитиш учун печене ёки чипслар ейишда давом этамиз. Ҳатто, ўз уйимизда ҳам “жозибали” душман яшириниши мумкин: биз ҳар куни кўрадиган таниш нарсаларимиз вазн йўқотишга бўлган уринишларимизга путур етказиши, бизни эҳтиёждан ортиқ ейишга мажбур қилиши мумкин.
Ҳажми катта ликоплар
Аксарият ҳолларда керагидан ортиқ овқатланамиз — овқатланиш тартиби бўйича кўплаб тадқиқотлар буни исботлаган. Одатда, тўйинганлик сигналлари секин етиб келади ва организм етарли миқдорда озиқ-овқатга тўйингандан кейин ҳам уч-тўрт қошиқ овқат ейишга фурсат бўлади. Диаметри уч сантиметр кичикроқ бўлган ликопларни сотиб олинг: бу сизни кунлик қисмларни камайтиришга мажбур қилади ва қандай қилиб вазн йўқотаётганингизни ўзингиз сезмайсиз. Парҳез ёки бирор хил очликсиз.
Жуда катта стаканлар
Агар ширин ичимликлар ёки шарбатларни рад қила олмасангиз, уларни баланд, энсиз стаканларда ичинг — улар визуал равишда каттароқ кўринади, ҳажми кичик бўлгани учун зарарли суюқлик камроқ сиғади. Аммо сув ва сут учун, аксинча, паст ва катта стакан танланг – қанча кўп сув ичсангиз, ўзингизга яхши.
Телевизор
Шубҳасиз, ошхона телевизор қулай жой. Сериал ёки маъруза пишириш сукунатидан кўра анча қизиқроқ. Аммо тушлик ёки кечки овқат ва, асосийси, нонушта вақтида уни ўчириб қўйишни маслаҳат берамиз: овқатланаётганда қанчалик диққатли ва фикримиз бир жойда бўлса, тўйиш сигналини шунчалик тез “тутиб оламиз”.
Ётоқхонадаги пардалар
Ётоқхонадаги пардалар қанчалик енгил бўлса, ухлаш шунчалик оғир бўлади: яхши тунги уйқу учун тўлиқ қоронғилик керак. Ва қанчалик кам ва ёмон ухлаётган бўлсак, эртаси куни ўзимиз билмаган ҳолда васвасаларга берилиб, юқори калорияли ва ширинликлар сотиб оламиз, истеъмол қиламиз, натижада ортиқча овқатланамиз. Пардаларни алмаштиришни хоҳламасангиз, фақат қаттиқ уйқу вақтида кўзлар учун ёпинчиқ ёстиқчалардан сотиб олинг.
Ноутбук ва смартфонлар
Ўз-ўзидан, ижтимоий тармоқларга “ёпишиб қолиш синдроми” бора-бора килограмм ортишига ҳисса қўшади. Шунингдек, тармоқлардаги озиқ-овқатларнинг иштаҳа очар фотосуратлари ҳам ортиқча овқатланишни рағбатлантиради. Кечаси смартфон ёки ноутбукдан фойдаланиш одати уйқу сифатига салбий таъсир қилади ва бу, ўз навбатида, семиришга олиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди