date
views 13 475

Қаҳва соч тўкилишини даволаши аниқланди

Қаҳва соч тўкилишини даволаши аниқланди

Соч тўкилиши нафақат аёлларни, балки эркакларни ҳам хавотирга соладиган муаммодир. Олимларнинг аниқлашича, таркибида кофеин сақловчи маҳсулотлар соч тўкилишининг олдини олади ва даволайди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

АҚШлик профессор Петер Элснернинг айтишича, қаҳва ёрдамида эркаклардаги соч тўкилишини самарали даволаш мумкин. Чунки қаҳва таркибидаги кофеин моддаси эркаклардаги тестостерон гармонига таъсир ўтказади. Айни мана шу гармон миқдорининг камайиши ёки кўпайиши эса эркакларда соч тўкилишига сабаб бўлади.

Бироқ, бу мунтазам равишда қаҳва ичадиган инсонлар соч тўкилишидан азият чекмайди, дегани эмас. Соч тўкилишининг олдини олиш учун кофеинни бошга ниқоб сифатида қўллаш лозим.

Косметолог Адольф Кленкнинг маълум қилишича, кофеин соч илдизига қадар етиб бориши учун ҳар бир киши кунига 60-80 финжон қаҳва ичиши талаб этилади. Бундай кўп миқдордаги қаҳвани бир кунда истеъмол қилишнинг эса имкони йўқ.

Соч тўкилишининг олдини олиш учун вақти-вақти билан соч илдизига қаҳвали ниқоб суриб туриш керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қаҳва соч тўкилишини даволаши аниқланди