14:26 / 06.02.2017
31 626

Нонушта учун энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари

Нонушта учун энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари

Эрталаб керакли миқдорда ва соғлом овқатланиш организмнинг кун давомида тўғри фаолият кўрсатишига шароит яратиб беради. Лекин бундай нонушта учун керакли озиқ-овқат маҳсулотларини танлай билиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга, деб ёзади Дарё нашри.

Биз сизга соғлом нонушта учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

Сули ёрмаси

Сули ёрмаси омега-3 ёғ кислотаси, фоли кислота ва калийга жуда бой. Унинг таркибида бошқа ёрмаларга қараганда клетчаткалар кўпроқ бўлгани сабабли нонушта учун энг яхши маҳсулот ҳисобланади.

Буғдой ниши

2 ош қошиқ буғдой ниши организмга бир суткада талаб қилинадиган E витаминининг 15 фоизини ва фоли кислотанинг 10 фоизини етказиб беради.

Банан

Банан – таркиби соғлом углеводлардан ташкил топган ва тўйиш ҳиссини узоқ вақт сақлашга ёрдам берувчи резистент крахмалининг манбаларидан бири ҳисобланади.

Тухум

Тухум энг фойдали оқсил манбаидир. 2—3 дона қайнатилган тухум эрталабдан сизга керакли бўлган аминокислоталарни етказиб беради.

Қулупнай

Бир пиёла қулупнай таркибида организмга бир кунда талаб қилинадиган C витамини, кўп миқдорда фоли кислота ва клетчаткалар мавжуд.

Киви

Бу мева таркиби катта миқдорда C витамини, калий ва клетчаткадан ташкил топган. Шунингдек, киви ҳазм қилишда жуда фойдали.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нонушта учун энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари