06:19 / 25.02.2017
31 104

Уй шароитида оқшом соч турмагини яратамиз

Уй шароитида оқшом соч турмагини яратамиз

Ташқи кўринишимиз нафақат либос ёки макияж, балки соч турмагига ҳам боғлиқ. Тўй ёки базмга шошилиб турганимизда аксарият ҳолатларда гўзаллик салонига боришга улгурмай қоламиз. Бироқ мафтункор кўринишни ҳар биримиз истаймиз.

Ана шундай вазиятларда соч турмаклари бўйича сурат ва видеолар ёрдамга келади. Қуйида романтик ва универсал соч турмагини яратиш усулларига тўхталамиз.

Плойка ёрдамида енгил жингалак сочлар

– Сочларимизни ювиб, уларни феннинг совуқ оқими ёрдамида қуритамиз;

– иссиқликдан ҳимояловчи восита сурамиз;

– сочларимизни икки қисмга ажратиб, юқори қисмини йиғиб қўямиз;

– сочнинг бир тутамини ажратиб, мусс сурамиз ва плойкага ўраймиз. Уни вертикал ҳолатда тутиб турамиз. Бир дақиқадан сўнг сочни плойкадан бўшатиб, совишини кутамиз. Шу тарзда пастки соч тутамларининг барчасини ўраб чиқамиз.

– сочларнинг юқори қисмини бўшатиб, худди юқоридаги каби айлантириб чиқамиз;

– барча кокиллар ўраб чиқилгандан кейин бошингизни пастга эгиб, сочларингизни қўл билан таранг ва бироз лак сепинг.

Юқоридаги соч турмагини сочлар учун махсус дазмол ёрдамида ҳам яратиш мумкин.

Агар сочларингизни бирор қўшимча безак билан бойитмоқчи бўлсангиз, унинг ранги ва услуби кўйлак ва соч турмагига мос тушишига аҳамият қаратинг. Жуда катта безаклардан фойдаланмасликни тавсия этамиз. Бошингиздаги улкан капалак бутун образингизни бузиб, беўхшов кўриниб қолиши мумкин. Диаметри 5—7 сантиметр бўлган кичикроқ безаклар эса жозиба бағишлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй шароитида оқшом соч турмагини яратамиз