16:56 / 26.02.2017
7 282

Кам ейдиган болани овқатлантиришнинг 4 йўли

Кам ейдиган болани овқатлантиришнинг 4 йўли

Ота-оналар дуч келадиган энг асосий қийинчиликлардан бири — болани овқатлантириш. Тажрибалар ва статистиканинг кўрсатишича, бу муаммо ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Овқатланиш режимини изга туширишга ва болани овқатлантиришга ёрдам берадиган ҳийлалар тўғрисида Дарё нашри бир нечта тавсияларни чоп этди.

Тамаддиларни йиғиштиринг

Ора-сира майда-чуйда егуликларни еб юриш боланинг иштаҳасини бўғади. Ширин шарбат ва печенедан кейин шўрва мазасиз туюлади.

Овқатланиш режими

Овқатланиш режимини тузиш жуда муҳим ҳисобланади. Болани ҳар куни бир хил вақтда овқатлантириш зарур.

Сайр қилиш

Вақтингиз кам бўлса ҳам, овқатланиш олдидан иштаҳаси билан муаммоси бўлган болани сайр қилдиришга вақт ажратиш лозим. Тоза ҳаво уни яхшилашга ёрдам беради.

Оилавий

Бутун оила аъзолари билан дастурхон атрофида бирга ўтириш ҳам иштаҳанинг очилишига ва овқатланиш режимини изга туширишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кам ейдиган болани овқатлантиришнинг 4 йўли