Японияда мазали таомлар ейишни севишади, лекин шундай бўлса ҳам у ерда семиз одамларни учратиш қийин. Буни осиёликларга хос озғин жусса билан боғлаш мумкин, лекин қўшни мамлакатларда семизлик билан боғлиқ вазият бутунлай бошқача. Нима учун?
Биринчи ва асосий сабаби – овқатларнинг таркибида. Японлар овқат тайёрлашда балиқлар, денгиз ўтлари, соя, гуруч, мевалар ва кўк чойдан фойдаланишади. Улар ейдиган овқатларда юқори калорияли ва зарарли маҳсулотлар деярли йўқ. Улар овқат тайёрлашда денгиз маҳсулотлари билан бир қаторда брокколи, гулкарам ва брюссель карамларини кўп ишлатишади.
Ўзига хос тушлик – қовурилган балиқ, гуруч, қайнатилган сабзавотлар, мисо-шўрва ва кўп миқдорда кўк чой. Десерт сифатида эса кесилган мевалар ейишни маъқул кўришади.
Японияда деярли ҳамма таомларнинг тайёрланиш услуби енгил ҳазм бўлишга асосланган. Японлар таомларни грилда, буғда ёки чуқур товада тайёрлайдилар. Ошпазлар овқат тайёрлашда фойдали ўсимлик ёғларидан ва мавсумий сабзавотлар шўрвасидан фойдаланишади. Бундай таомлардан кейин меъдада ҳеч қандай оғирлик ва ноқулайлик сезилмайди.
Японияда соғлом овқатланиш қоидаларидан бири таомга фақат янги ва тоза маҳсулотларни ишлатиш ҳисобланади.
Япон маданиятида овқатларни кам-камдан истеъмол қилиш кўзда тутилади. Овқат ейиш – бу шундай «анъанавий одат» ҳисобланадики, унда ҳар бир луқма овқатни шошилмасдан астойдил чайнаш талаб қилинади. Овқат солинадиган идишлар жуда кичкина бўлиб, ширинлик ликопчаларини эслатади.
Японияда овқатдан кейинги десертда ширинликлар деярли берилмайди. Улар ширинликларни жуда кам миқдорда ейишади.
Манба: Дарё «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"