15:21 / 27.04.2017
5 807

Юз терисини чиройли сақлай десангиз

Юз терисини чиройли сақлай десангиз
Кун давомида юз ифодамиз 15000 марта ўзгаради, шунинг учун майда ажинчалар пайдо бўлишидан қочиб қутула олмаймиз. Лекин кулганимизда, фақатгина 14 та мускулимиз, хўмрайганимизда эса 70 та мускулимиз буришади. Шунинг учун кулишдан ўзингизни тийманг. Ёшлигимизни ва теримизни чиройли сақлаб қолиш учун, унинг энг хавфли душманларини иложи борича йўқотишимиз керак. Булар қайси душманлар ва уларни қандай қилиб йўқота оламиз.

Кам уйқу. Француз олимлари тажрибаларидан келиб чиқиб, кам ухлайдиган кишиларнинг териси қариш процессини тезлаштиради деган хулосага келишди. Аксингиз сизни қувонтириши учун, ҳар куни 7-8 соат ухлашингиз керак. Ҳар куни, бир вақтда ухлашга ҳаракат қилинг.

Ултрабинафша нурларидан азият чекиш. Офтоб нурлари орқали теримиз офтобда тобланади, лекин у билан бирга уни қаритадиган ультрабинафша нурларини ҳам олади. Ундан сақланиш учун — кўчага чиқишдан олдин, юзингизга SPF фильтрли кремларини суртиб чиқинг.

Ёмон экология. Шаҳар ҳавосининг газланганлиги бизнинг юзимизда ўз ифодасини кўрсатади. Озгина бўлсада, бунга қаршилик кўрсатиш, учун терини юмшатувчи крем суртмалардан фойдаланинг. Таркибида антиоксидант мавжуд кремлар айни муддао. Бундай турдаги кремлар қалъа вазифасини бажаради.

Стресс. Барча асабийлашларингиз юзингизда ўз ифодасини топади. Қуруқлик сезувчанлик пигментатция буларнинг барчаси ички зўриқишдан келиб чиқади. Шунинг учун, ҳар бир иш кунидан сўнг, ўзингизни бўш қўйинг тинчланинг. Классик мусиқалар тингланг ва қувноқ кино фильмларни томоша қилинг. 37* С сувга, уч тўрт томчи лаванда, ёки цитрус ёғини солиб, 20 дақиқа хушбўй ванна қабул қилинг. Буларни ҳаммаси сизга қалб гармониясини тиклашга ёрдам беради, демак, терингизни ҳам стресcдан авайлайди.

Умид қиламизки, ушбу лавҳамиз аёллар ва эркакларга бирдек манзур бўлади. Чунки қаримасликни ва ажинларсиз жозибали кўринишни барчамиз бирдек истаймиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз терисини чиройли сақлай десангиз