11:33 / 18.05.2017
50 451

Эркак киши нега хиёнат қилади? Сабаблар…

Эркак киши нега хиёнат қилади? Сабаблар…
Полигам дастури
Эркаклар табиатан полигам дастури билан яратилган (полига́мия сўзи грекчадан “поли” — кўп, “гамос” — никоҳ маъноларини англатади). Бунда эркаклар фақат бир аёл билан яшашлари мумкин, лекин бир умр бир аёл билан яшаб ўтиш ҳадиги уларни хавотирга солиб туради. Бу ҳамма эркакларга тааллуқли, деб бўлмайди.

Назорат
Эркаклар жисмоний жиҳатдан кучли кўринсалар-да, ўз майллари олдида ожиз бўладилар. Бундай пайтда онгни назорат қилишолмайди.

Жамият
Жамият эркакларнинг бундай ҳатти-ҳаракатини ортиқча танқидларсиз тўғри қабул қилишади. Айрим ҳолларда эса хайриҳоҳлик ҳам қилиши мумкин. Эркаклар ўзаро мулоқот қиладиган доираси орасида ҳаттоки мана шундай муносабатларни тарғиб қиладиганлари учрайди. Улар рафиқасидан бошқа аёли борлиги билан мақтанишади, уларга бу гўё статус, эркаклигини исботлайдигандек ҳисоблайди.

Глобализация
Одамларнинг дунёқараши, фикрлаши ўзгариб боряпти, онгда тўнтаришлар юз беряпти. Буларга сабаб, биринчидан, глобализация бўладиган бўлса, яъни одамларнинг чет давлатларга чиқиши, турли халқларнинг ҳаёти, турмуш тарзини кўриши натижасида фикрлаш ҳам ўзгаряпти. Яна битта фактор шуки, ҳозирда стресс ҳолатларга тушиб қолиш кўп учрамоқда. Ушбу стресслардан чиқиш учун ҳам эркаклар ўзини шу йўл билан чалғитмоқда. Бунда улар ҳаётнинг енгил, ранг-баранг, завқ-шавқли томонларини танламоқда.

Алоқа воситалари
Бугун одамларнинг мулоқот воситалари жуда кўп. Телефон, интернет (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар) бунга мисол. Авваллари бегона аёл билан танишиш, у билан учрашиш осон эмас эди. Ҳозир эса эркаклар учун қарама-қарши жинс вакилалари билан алоқага киришиш қийин бўлмай қолди. Шунингдек, эркакларининг хиёнат қилишига ҳар бир эр-хотинга хос бўлган индивидуал сабаблар ҳам бор. Улар турли-туман бўлиши мумкин. Бунга ўзаро муносабатлар, оилавий, иқтисодий, ижтимоий муаммолар киради. Шундай пайтда баъзи эркаклар уларни қуршаб олаётган муаммолардан қочишга интилади.

Индивидуал сабаблар
Ҳар бир эр-хотинга хос бўлган индивидуал сабаблар. Улар турли-туман бўлиши мумкин. Бунга ўзаро муносабатлар, оилавий, иқтисодий, ижтимоий муаммолар киради. Шу пайтда эркаклар уларни қуршаб олаётган муаммолардан қочишга интилади.

Эркак киши қачон хиёнат қилади?
Ҳамма эркаклар ҳам бирдан хиёнат қилмайди. Хиёнат учун энг аввало йўл очилади, қулай имконият пайдо бўлади. Бу қачон содир бўлади? Қачонки, аёл кишида бирор ўзгариш юз берса. Аёл киши эр билан бўладиган муносабатларда оз бўлса-да совуса, ўзаро бир-бирига бўлган “тортишиш кучи” камайса, ўзаро боғлаб турувчи кўринмас арқон бўшашса. Бежиз одамлар орасида “эрингни бўш қўйма, қаттиқроқ ушла” деган гап йўқ эмас. Аёл киши чиндан ҳам эркакни ушлаб турувчидир. Бу кўринмас арқон қачон бўшаб қолади? Қачонки, аёл ҳаётдаги ўрнини ёки мувозанатни бузиб қўйса, у ҳаётида биринчи ўринга эрини эмас, фарзандини, ишини қўйса, вақтини тақсимлай олмаса, жисмонан ва руҳан хаста бўлса... Шуни ҳам қайд этиш керакки, аёл киши эрини йўқотиб қўйишдан қаттиқ қўрқиб, ҳамма нарсадан эрни устун қўйиб, унга қаттиқ боғланганида, усиз ҳаётини тасаввур этолмайдиган даражада бўлиб қолганда ҳам хиёнатга йўл очилиши мумкин. Муносабатларда мувозанатни ушлаш жуда муҳимдир. Ўзаро муносабатларда тенглик бўлмаса қийин. Эр аёлига истаган ёмон гапларини айтса, ҳақоратласа, урса — бу ўзаро тенг муносабат ҳисобланмайди. Бундай муносабат оқибатида эр аста-секин аёлини ўзига жуфт сифатида кўрмайди. Бунда аёл ўз ўрнини тополмайди, ўзига бўлган ишончи тушиб кетади. Ана шундан кейин эркак ўзига жуфт излайди, нима деса шу ишни қиладиган хотин уларга тенг бўлмайди, шу учун у ўзи тенгини излаб кетади.

Нима қилиш керак?
Хиёнат кўрган аёлларда агрессия пайдо бўлади ва у кучайиб бораверади. Уларни бамисоли яраланган шерга ўхшатиш мумкин. Унга хиёнат қилишди, лекин негадир унга айбловларни юклаймиз: ўзингга қарамагансан, чиройли бўлиб юрмагансан ва ҳакозо. У яраланди, аввал ўша ярани тузатиш керак. Хиёнат кўрган аёлларни вақти-вақти билан рашк азоби хуруж қилиб туради. Бунинг ҳисобига турли касалликлар, жумладан невроз келиб чиқади. Нима қилиш керак?

Қайтарманг
“Эримни бу йўлдан қайтараман, уни нима қилиб бўлса-да ушлаб қоламан”, дейишга шошилманг. Сиз аввал ўзингизнинг руҳий ҳолатингизни мувозанатга келтириб олинг. Руҳий ҳолат жойига келтирилмагунча жанжалу тўполонлар, ҳақоратларнинг ҳожати йўқ. Шундан кейин нима қилиш кераклигини ўйлаб кўриш мумкин: яшайсизми, ажрашасизми, ярашасизми ва ҳоказо. Бунга қадар руҳий ҳолат танг, жаҳл қоплаган бўлиб турганда ҳал қилувчи қарор қабул қилиш фойда бермайди. У муаммони салбий томонга буриб юбориши мумкин.

Муносабатга боғлиқ бўлманг

Агар эрни йўқотиб қўйишдан қўрқиш, хавотирланиш кучайиб бораверса, аёл руҳан хаста бўлиб қолиши мумкин. Эрига боғланиш ҳудди эмизикли боланинг онага боғлиқлигидай бўлиши керак эмас. Эрнинг сизга бўлган муносабатига боғлиқ бўлиб қолманг.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркак киши нега хиёнат қилади? Сабаблар…