10:03 / 29.05.2017
21 970

Хотирани қандай яхшилаш мумкин?

Хотирани қандай яхшилаш мумкин?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир одам эшитган маълумотларининг 30 фоизини 20 дақиқадан сўнг, 50 фоизини ярим соатдан сўнг унутади. Демак, ҳар қандай одамда хотирани мустаҳкамлашга эҳтиёж бўлади. Хотира кучли бўлса, ишда унум бўлади.

Хўш, хотирани мустаҳкамлаш, диққатни жамлаш учун нималарга эътибор бериш керак?

Ақл чархи
Кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган оддий бир ҳолатни тасаввуримизда жонлантирайлик: Айтайлик сиздан дўстингизнинг телефон рақамини ёки ишхонангизнинг ҳисоб рақамини сўраб қолишди. Бу маълумотларни бериш учун дарҳол қўл телефонингизга ёки ён дафтарингизга қарашга ошиқманг. Фикрингизни бир ерга жамлаб, эслаб кўришга ҳаракат қилинг.

Шунингдек, кўпроқ бошқотирма ва кроссвордлар, кичик-кичик математик масалалар ечинг. Шу тариқа, миянгизни ишлашга мажбур қилинг.

Мутолаа
Ҳар куни бир неча саҳифа бўлса-да, китоб мутолаа қилишдан эринманг. Айниқса, шеър ёдлаш хотирангизни мустаҳкамлайди.

Тил ўрганинг
Хорижий тилларни ўрганиш сизга янги имкониятлар эшигини очибгина қолмай, хотирангизни чархлайди.

Жисмоний фаоллик
Кўпроқ ҳаракат қилинг. Шўх мусиқаларга рақсга тушинг, спорт билан шуғулланинг. Жисмоний фаоллик қон айланишини яхшилайди, асаб тизимини фаоллаштиради, идрок қилишни таъминлайди.

Овқатланиш тартиби
Тўғри овқатланиш нафақат саломатлигимизда, балки, хотирани мустаҳкамлаш жараёнида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Балиқ, денгиз маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, ёнғоқ, кўкат ва сабзавотлар истеъмоли хотирани тиклашга ёрдам беради.

Витаминлар
Организмда В 12 витамини етишмаслиги натижасида эслаш қобилияти кескин пасайиши мумкин. Бу витамин асосан балиқ, гўшт, тухум, товуқ каби маҳсулотларда кўп бўлади.

Узум шарбати
Ҳардамхаёлликдан азият чекаётган бўлсангиз, узум шарбатини кундалик овқатланиш таркибига киритинг. У хотирани мустаҳкамлаш билан бирга ёшартириш хусусиятига ҳам эга.

Уйқу
Яхши уйқу – саломатлик гарови, деб бежиз айтишмаган. Тиниқиб ухлайдиган инсоннинг узоқ умр кўриши тиббий жиҳатдан ҳам исботланган. Уйқусизликдан азият чекадиганларга нисбатан тиниқиб ухлаган кишиларда маълумотларни эслаш қобилияти икки карра ортиқ бўлади.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотирани қандай яхшилаш мумкин?