Роналду шокда: ўғли бир ҳафтада 9 млн доллар сарфлади

Роналду шокда: ўғли бир ҳафтада 9 млн доллар сарфлади

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду ўғли бир ҳафта давомида 9 миллион доллардан ортиқ маблағни суперкарлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларга сарфлаганини билгач, ҳайратда қолгани айтилмоқда.

Бу ҳақда «Haberler» нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, Роналду маълум муддат давомида ўғлига ўз кредит картасидан фойдаланишга рухсат берган. Бироқ банк ҳисобварағида қайд этилган 1,8 миллион долларлик транзакция футболчининг эътиборини тортган.

Шундан сўнг у бошқа харажатларни ҳам текширтирган. Натижада ўғли бир ҳафта ичида суперкарлар ва турли қимматбаҳо буюмлар хариди учун 9 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлагани айтилмоқда.

Ушбу катта миқдордаги харажатлардан сўнг Роналду ўз жамоасига қўнғироқ қилиб, кредит картасини блоклатгани ва ўғлининг ҳисобларига кириш имкониятини чеклагани даъво қилинмоқда.

Бироқ бу маълумотлар ҳозирча Криштиану Роналду ёки унинг вакиллари томонидан расман тасдиқланмаган. Шу боис хабарда келтирилган рақамлар ва воқеа тафсилотларига ҳозирча даъво сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, 16 ёшли Криштиану Роналду Жуниор ҳозирда «Ал-Наср» клубининг ёшлар жамоасида футбол ўйнамоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар