Бобур Йўлдошев унвонни эшитиб шокка тушганини айтди (видео)

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига сазовор бўлган актёр Бобур Йўлдошев ушбу юксак эътироф ҳақидаги хабарни илк бор эшитганидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Актёрга: “Бобур ака, яқинда 'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист' унвонини олдингиз. Бу хабарни биринчи эшитганингизда қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирдингиз?” дея савол берилди.
Бобур Йўлдошев бу хабар у учун мутлақо кутилмаган бўлганини таъкидлади.
“Шокка тушиб қолдим, чунки бу хабар мен учун кутилмаган эди. Ишонгим келмади. Ҳатто мукофотни олаётганимда ҳам бунга тўлиқ ишонмадим. Ҳали ҳам тўлиқ ишонганим йўқ. Албатта, бу юртбошимизнинг ўз қўлларидан мукофот олиш мен учун жуда катта бахт ва масъулият. Умуман, камтарона меҳнатимизни кўриб, вақт ажратиб, муносиб баҳо бериб мукофотлаганлари — мен учун катта бахт”, — деди актёр.
Актёрнинг мухлислари ҳам унинг янги унвонини илиқ кутиб олди. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда мухлислар Бобур Йўлдошевни самимий табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…