Қандай қилиб уйқуни яхшилаш орқали соғликни асраш тўғрисида бир неча оддий маслаҳатлар билан танишинг.
Тартиб ўрнатишни бошланг: одатланган вақтингиздан 10—15 дақиқа олдин ухлашга ётинг. Қоида бўйича ўринда 7—8 соат вақтингизни ўтказишингиз керак. Сиз қувватнинг ва тетикликнинг ошиб кетаётганини, унумдорлик ўсиб бораётганини ҳис қиласиз. Сиз тамаддиларни камроқ ея бошлайсиз.
Кечки овқатни иложи борича ухлашдан 2 соат олдин ейишга ҳаракат қилинг. Чунки, кўпинча кечроқ қилинадиган тамаддиларни назорат қила олмай қоласиз ва бу ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.
Ўзига хос ухлаш маросимини ўйлаб топинг. Масалан, ванна қабул қилинг, мусиқа тингланг, гиёҳлардан дамланган чой ичинг ёки 10 дақиқа давомида медитация билан шуғулланинг. Шу тариқа сиз ўзингизни уйқуга яхшироқ тайёрлай оласиз, тезроқ ва қаттиқроқ ухлайсиз.
Гаджетларнинг ҳаммасини йиғиштириб қўйинг. Барча смартфонлар ва планшетлар ўзларидан кучли ёруғлик тарқатади ва улар сизнинг ухлашингизга халал беради. Миллий уйқу жамғармаси маълумотларига кўра, тунги вақтлардаги смартфонлар ва бошқа электрон воситалар чиқарадиган товушлар ва тебранишлар бизнинг миямизни уйғотади. Шу сабабли, тунни электрон қурилмалар қуршовида ўтказадиганларнинг кўпчилиги уйқусининг ёмонлигидан шикоят қилади.
Танангизни чиройли ва руҳингизни соғлом тутишни хоҳласангиз, тўйиб ухлашингиз зарур. Сифатли уйқу – бу таътилга чиқмасдан мияни қайтадан юклаб олиш имконияти ҳисобланади. Шунда ҳар бир тонгингиз хайрли бўлади, сизнинг миянгиз янги ғояларга тўлиб-тошади ва сиздаги қувват минглаб ишларни бажаришга етади.
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...