Ўғил ва қиз фарзанд кўриш учун нима қилиш кераклиги кўпчилик жуфтликларни қизиқтиради. Бу саволга аниқ бир жавоб бўлмаса-да, тахмин ва эҳтимолларга таяниб жорий қилинган бир қанчаусуллар мавжуд. Масалан, хитойча ва японча тақвим, резус омил ва қон гуруҳига қараб ҳисоблаш жадвали, овуляция куни бўйича ҳомиладор бўлиш кабилар...
Буни қарангки, тарихда, яъни 1935 йилдан эътиборан, олимларни аёл тановвул қиладиган таомларнинг бўлажак ҳомилага таъсири масаласи қизиқтирган экан. Бу изланишлар узоқ давом этгани рост. Зеро, қарийб бир асрлик тажрибалардан сўнг Франциянинг Сан-Жак университети қошидаги Акушерлик ва гинекология клиникаси аёллар учун махсус парҳезни эълон қилди. Мазкур парҳез тажрибасида иштирок этиб, унга тўлиқ риоя қилган аёлларнинг 75 фоизи ўзи истаган натижага эришган.
Ўғилли бўлишни истаганлар учун парҳез
Тавсия этилади:
- Чой, кофе
- Мевали шарбатлар
- Газланган минерал сув ва бошқа газланган ичимликлар
- Барча турдаги гўшт маҳсулотлари (дудланган, тузланган)
- Балиқ ва балиқ гўштидан тайёрланган маҳсулотлар
- Бошоқли ўсимликлар, гуруч ва макарон маҳсулотлари
- Барча турдаги нонлар
- Сабзавотлар: картошка, қўзиқорин, сабзи, шолғом, булғор қалампири ва ҳоказолар
- Нўхат, соя, маккажўхори, ловия
- Барча турдаги мевалар, айниқса, банан, ўрик, апельсин, шафтоли ва олча
- Қуруқ мевалар: туршак ва майиз
- Таркибига сут қўшилмаган ширинликлар
- Ўсимлик ёғлари
- Зайтун меваси
Тавсия этилмайди:
- Сут ва сут маҳсулотлари
- Таркибида кальций миқдори кўп бўлган минерал сув
- Пишлоқ ва тухум
- Музқаймоқ ва какао
Қизли бўлишни орзу қилаётганлар учун парҳез
Тавсия этилади:
- Сут ва сут маҳсулотлари
- Олмали, олчали ва ананасли шарбатлар
- Таркибида кальций моддаси юқори бўлган минерал сув
- Кунига 120 граммдан мол, қўй ҳамда товуқ гўшти. Шунингдек, жигар ҳам фойдали. Имкон қадар тузи паст бўлсин
- Йогурт ва творог
- Тухум ва ундан тайёрланган маҳсулотлар
- Кондитер маҳсулотлари
- Гуруч ва макарон маҳсулотлари
- Сабзавотлар: сабзи, шолғом, пиёз, нўхат, редиска, бодринг ва салат барги
- Аччиқ зираворлар
- Тарвуз, қулупнай, малина, нок ва шафтоли
- Бодом, ёнғоқ ва ёнғоқнинг бошқа турлари
Тавсия этилмайди:
- Кофе, чой, қора шоколад, газланган ичимликлар
- Паштет, колбаса, дудланган гўшт ва балиқ гўшти
- Шўр пишлоқлар
- Сельдерей, лавлаги, карам, лавлаги, помидор
- Банан, шафтоли, ўрик, олча, апельсин
- Қуруқ мевалар
Парҳезга асосланиб, фарзанд кўришни истаётган аёлларни огоҳлантирмоқчимиз. Бу парҳезни ҳомиладорлик юз бергунига қадар, яъни тахминан 4-2 ой аввалдан бошлаш лозим. Ҳомиладорликда эса парҳезни тўхтатиш талаб қилинади. Ахир, илк ойлардаёқ боланинг танаси, асаб тизими, ички аъзолари шакллана бошлайди. Бу даврда онанинг сифатли ва тартибли овқатланиши ҳомила тўғри ривожланишига замин яратади.
Эгизаклар учун
Эгизак фарзандларни дунёга келтиришни истаганлар учун, афсуски, парҳез мавжуд эмас. Шу боис бирданига икки фарзандли бўлишни орзу қилишдан аввал эрингизнинг авлодида эгизаклар бор ёки йўқлиги ҳақида билиб олинг. Илмий нуқтаи назардан олиб қаралганда, эгизакларпайдо бўлишига жавоб берадиган ген Y хромосома билан боғланган бўлиб, бу хромосома фақатгина эркакларда бўлади. Агар сизнинг (яъни аёлнинг) эгизак қариндошларингиз бўлса, имкониятлар жуда кам фоизни ташкил қилади.
Дилноза
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди