Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс LinkedIn'га берган интервьюсида келгусида меҳнат бозорида энг талабгор бўлиши кутилаётган билимларни санаб ўтди. "Мен асосий илмий билимлар, математик кўникмалар ва иқтисодий билимлар келгусида турли соҳаларда талабгор бўлади, деб ўйлайман", дея таъкидлади миллиардер.
Шунингдек у код билан ёзишни билиш зарур эмаслигини қўшимча қилди. Ишлаб чиқарувчилар қандай имкониятларга эга эканликларини англашнинг ўзи етарли. "Ушбу уч соҳада кўникмаларга эга бўлган киши ҳар қандай корхонада ишлай олади", - дея таъкидлади Гейтс.
Иқтисодиёт, муҳандислик ва илм-фан — билимлар асоси, деб ҳисоблайди миллиардер. У ўзининг Twitter микроблогида ҳатто келгусида меҳнат бозорида муваффақиятга эришмоқчи бўлганларга янада аниқ маслаҳатлар ҳам беради. Гейтс сунъий интеллект, биология фанлари ёки энергетика соҳаларида карьера қуришни тавсия қилади. "Агар бугун иш бошлаган бўлганимда, айнан шуларнинг бирини танлаган бўлардим", - дейди у.
Билл ва Мелинда Гейтслар фонди шу соҳаларнинг камида иккитасининг ривожи билан шуғулланади — биология фанлари ва энергетика. Ташкилот соф энергетика соҳасидаги стартапларга сармоя киритади. Ноябрь ойида фонд бир вақтнинг ўзида ҳам энергия ишлаб чиқарувчи, ҳам сувни тозаловчи NEWgenerator қурилмасининг ишланиши учун 1,14 миллион доллар ажратди, 2016 йилда эса ўзининг барча акцияларини BP нефть-газ компаниясига сотди. Шу билан бирга, биологик билимлар ҳам Гейтслар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Фонд полиомиелит ва малярия билан курашишга пул ажратмоқда ҳамда вакциналарни ривожланаётган мамлакатларга тарқатмоқда.
Таълим — Билл Гейтс қизиқишларининг яна бир объекти. Куз ойларида у давлат мактабларига 1,7 миллиард доллар киритди — пуллар таълимга янгича ёндашувлар ва таълим тизими ривожига сафарбар этилади. Бундан аввал Билл ва Мелинда Гейтс фонди Common Core миллий таълим стандарти ривожига 3,4 миллиард доллар сарфлаган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Ироқда 37 йилда илк бор аҳоли рўйхатга олиниб, уларнинг сони очиқланди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи