Ғ витамини кўпроқ косметологик воситаларда учрайди. Ушбу витамин тўла тўйинмаган ёғ кислоталари ҳисобланади.
Унинг таркибида линолен арахидон (омега-6), липоленовая (омега-3) кислоталари мавжуд бўлиб, олимлар уларни умумий ном билан «витамин Ғ» деб атайдилар. Бу қисқартириш инглизча «Ғat» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тилимиздаги луғавий маъноси «ёғ» демакдир. Яъни, тўйинмаган ёғ кислоталарининг мажмуаси.
Ушбу модда инсон организмига асосан, ўсимлик ва ҳайвон ёғлари таркиби орқали келиб тушади. Шунингдек, витамин Ғ нинг асосий манбалари ёнғоқ, писта, маккажўхори ва зиғир ёғларидир. Ғ витамини организмда моддалар алмашинувида муҳим омил ҳисобланади. У қоннинг қўйилишига ва қон томирлар деворида холестерин туриб қолишига қаршилик кўрсатиб, босимни пасайтиради. Шунингдек, аллергия келиб чиқишининг ҳамда артрит, артроз, радикулит ва шу каби ҳаракат-таянч тизим касалликлари келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олади.
Агар организмда Ғ витамини танқислиги юзага келса, унда ёғлар алмашинувининг бузилиш ҳолати кузатилади ва ортиқча вазндан қутулиш чоралари камаяди. Шунинг учун пархез қилаётган қиз-аёлларга сабзавотли салатларга 1-2 ош қошиқда ўсимлик ёғи аралаштириб истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, бу витаминнинг танқислиги боис терида ҳам нохуш ҳолатлар юзага келиб, ҳужайраларнинг янгиланиши секинлашади, жароҳатлар битиши қийин кечади, тери жуда нозик бўлиб қолади ва тез қуруқлашади, юзга эрта тириш ва ажинлар туша бошлайди. Бундан сочлар ҳам азият чекади: секин ўсади, синади, тўкилади ва «гуллайди». Болаларда эса ушбу витамин танқислигида ўсишдан орқада қолиш кузатилади.
Шунинг учун ўсимлик ва ҳайвон ёғлари қўшилган таомлар, айниқса, салатларни кўпроқ истеъмол қилиш ҳамда овқатланишда меъёрга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу ўз навбатида инсоннинг гўзаллиги ва саломатликни мустаҳкамлайди.
Дилшодбек ЮНУСОВ
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди