11:20 / 17.02.2018
6 249

Бахт учун қилинган “қурбонлик”

Бахт учун қилинган “қурбонлик”
Бир донишманд олам гўзаллигига маҳлиё бўлганча ҳаётдан хурсанд бўлиб кетиб борарди. Кутилмаганда унинг кўзи машаққатлардан қадди букилган бахтсиз кимсага тушди.

— Нега ўзингни шундай азоб-уқубатларга гирифтор қилдинг? — сўради донишманд.

— Мен фарзандларим ва набираларим бахти учун азоб чекяпман, — жавоб берди киши. — Бобомнинг отаси у кишининг бахтли бўлиши учун машаққат чеккан, бобом эса отамнинг бахти учун, отам менинг бахтим учун изтироблар ичида яшади. Мен ҳам болаларим ва набираларим бахтли ҳаёт кечиришлари учун бутун умрим давомида қийналсам ҳам, розиман.

— Оилангда кимдир бахтли бўлганми ўзи? — савол берди донишманд яна қизиқиб.

— Йўқ, аммо менинг болаларим ва набираларим албатта бахтли бўлишлари керак!

— Саводсиз одам ўқишни ўргата олмайди, кўрсичқон ҳеч қачон бургутни тарбияламайди, — жаҳли чиқиб деди донишманд. — Аввало ўзинг бахтли бўлишни ўрган, болаларинг ва набираларингни қандай бахтли қилишни ана шунда тушунасан!
Муҳаббат ШАРИФОВА таржимаси

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бахт учун қилинган “қурбонлик”