Сунъий равишда фарзанд кўриш масаласида дин уламоларининг фикрини «Xabar.uz» сайти маълум қилди.
Маълумки, Буюк Британияда инсон геномини сунъий равишда ўзгартириш орқали учта ота-онадан фарзанд дунёга келтириш қонунийлаштирилган. Олимларнинг фикрича, бу амалиёт болаларнинг ирсий касалликлар билан туғилишининг олдини олиш учун қилинади. ОАВ Мексика ва Украинада ҳам бу борада тажрибалар ўтказилаётганини маълум қилди. Бу ҳолат бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур изоҳ берди.
«Бу нарса динимизда аниқ белгилаб қўйилган. Бола фақат ота-онадан дунёга келиши керак. Учинчи кишига эҳтиёж йўқ. Бегонанинг фарзанд бино бўлишидаги иштирокига мутлақо рухсат йўқ. Аёл киши фақат ўзининг шаръий никоҳдаги эридангина фарзанд кўриши мумкин. Шариатда керакли билимни эгаллашда асло тортинмаслик лозим. Шу боис ўқувчиларимизга яна бир масала хусусида ҳам айтиб ўтсак. Бугунги тиббиётда сунъий урчитиш амалиёти қўлланилмоқда. Бу ҳақда динимизда аниқ кўрсатма берилган. Мусулмонлар бу усулдан фойдаланишлари жоиз, фақат бир шарт билан: шаръий никоҳдаги эр ва хотин иштирокида амалга оширилмоғи лозим». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди