10:53 / 11.06.2018
8 571

Ҳафталик мунажжимлар башорати (11—17 июнь, 2018 йил)

Ҳафталик мунажжимлар башорати (11—17 июнь, 2018 йил)
Ҳамал

Моддий томонлама имкониятингиз яхшиланиб, ўзингизни енгил ҳис этасиз. Ташкилотчилигингиз ва ишбилармонлик қобилиятингиз сабаблавозимингиз ошиши мумкин. Ҳамкасбларингиз ҳам сизни қўллаб-қувватлашади. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилинг. Пайшанба — касбий маҳоратингизни ошириш учун қулай фурсат. Дам олиш кунларига харидларни режалаштирманг. Фарзандларингиз билан бирга кўнгилочар масканларга боринг.

Савр

Бу ҳафта ишларингизни режа асосида бажармасангиз қийналиб қоласиз. Ортиқча юмушларни зиммангизга олманг. Бизнес ҳамкорлар билан келишувларни ҳам кейинги ҳафтага қолдирганингиз маъқул. Ҳафтанинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланади. Жуда шарт бўлмаса, харидлар қилмай турганингиз маъқул. Дам олиш кунлари кўпдан бери кўришмаган қадрдонларингиз билан учрашиб, мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Жавзо

Жавзо буржи соҳиблари учун бу ҳафта фақат пул эмас, билим ва тажриба ҳам муҳим роль ўйнайди. Ҳафтанинг биринчи ярмида интеллектуал қобилиятингизни кўрсатиш учун қулай фурсат туғилади. Натижада, моддий аҳволингиз яхшиланиб, мўмай даромадга эга бўласиз. Атрофингиздагилар ҳам сизга ҳавас қилишади. Фақат бундан ҳаволаниб кетманг. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Саратон

Режалаштирган ишларингизни жадал амалга оширишга ҳаракат қиласиз. Тиғиз вазиятларда ўзингизни қўлга олинг. Ҳиссиётларга эрк берманг. Акс ҳолдамуаммо орттириб оласиз.

Саломатлигингизга ҳам жиддий эътибор беринг. Бир жойда узоқ муддат ўтириб ишламанг. Нафас олиш тизимида безовталиклар бўлиши мумкин. Кечиктирмай ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг.

Асад

Ҳафтанинг биринчи ярмида кўплаб фойдали таклифлар бўлади. Уларни рад этманг. Бизнес ҳамкорлар билан шартномалар имзолаб, барини муваффақиятли амалга оширасиз. Натижада, моддий аҳволингизни анча яхшилаб оласиз.

Соғлигингиз бироз безовта қилиши мумкин. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг. Дам олиш кунлари дўстлар билан тоғ-ён бағирларига сайрга чиқасиз.

Сунбула

Бу ҳафта «сунбула»лар янги таклифларини амалиётга жорий этиш учун имкониятга эга бўлишади. Уларнинг ташаббускорлиги ижобий самара беради. Иш сабаб ён-атрофингиздагиларни ранжитиб қўйманг. Ҳушёр бўлиб юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликнинг олдини олинг. Дам олиш кунлари фарзандларингиз билан мароқли ҳордиқ чиқаринг.

Мезон

Ҳафта бошиданоқ муаммоларни ҳал этишга киришасиз. Меҳнатингиз муносиб тақдирланади. Ҳафта охирига бориб даромадингиз ошиши кутилмоқда. Ҳушёр бўлинг, сизнинг бу ютуқларингизга ҳасад қилувчилар ҳам топилиб қолади. Уларга эътибор бермасангиз ютасиз. Дам олиш кунлари меҳмонга таклиф этиласиз.

Ақраб

Бу ҳафта сизга омад кулиб боқади. Меҳнатингиз муносиб рағбатлантирилади. Моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Лекин катта харидлар қилманг.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида муаммоларингизга ечим топасиз. Кўпроқ ҳаракат қилинг, ортиқча ҳиссиётларга берилманг. Оилангизни ҳам унутиб қўйманг. Дам олиш кунидаги мароқли ҳордиқ сизга чексиз куч бағишлайди.

Қавс

Тартиб-интизомли бўлинг. Ишингиз кўпайиб кетганидан ҳаммасига улгура оламанмикан, деганхавотирга тушасиз. Аммо бу сиз ўйлаганчалик ваҳимали эмас. Фақат ишларингизни режа асосида амалга оширсангиз ҳаммаси яхши бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёрқин лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Кўпдан бери кўришмаган қадрдонларингиз билан учрашасиз. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Жадий

«Жадий»лар учун бу ҳафта кутилмаган ҳодисаларга бой бўлади. Атрофдагилар сизга нисбатан хайрихоҳ бўлишади. Ҳафта бошидаёқ молиявий масалаларни ҳал этиш учун қулай фурсат туғилади. Фақат ундан унумли фойдаланинг. Акс ҳолда бундай имкониятқайта бўлмаслиги мумкин. Дам олиш кунлари оилавий ҳордиқ чиқариш учун табиат бағрига сайир уюштиринг.

Далв

Ҳафта бизнес ҳамкорлар билан учрашувдан бошланади. Душанба — муҳим шартномаларни имзолаш учун қулай кун. Қаерда бўлмасин, фикрингизни тўғри тушунтиролсангиз ютқазмайсиз. Натижада, мўмай даромадга эга бўласиз.

Иш билан бўлиб, соғликни ҳам унутиб қўйманг. Ҳафта сўнгида дўстларингиз билан учрашиб, мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Ҳут

Ҳафта бошидаёқ бир нечта битимлар имзолайсиз. Фақат сиздан шошма-шошарликка йўл қўймаслик талаб этилади. Аниқ мақсад йўлидан боринг. Муаммолардан чўчиманг. Ўз кучингизга ишонсангиз, албатта, барча масалаларни осонлик билан ҳал этасиз. Шанба — оилавий харидлар учун қулай кун. Дам олиш кунлари яқинларингизни йўқлашни унутманг.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳафталик мунажжимлар башорати (11—17 июнь, 2018 йил)