Россияда мушук портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкин — ФВВ

1 дақиқа ўқиш187
Россияда мушук  портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкин — ФВВ

Россиянинг Москва вилоятидаги Одинцово шаҳрида кўп қаватли уйнинг 19-қаватидаги хонадонда газ баллони портлади. Ҳодиса 1 октябрь куни эрталаб Белорусская кўчасидаги уйда содир бўлган. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Маълум қилинишича, хонадонда одамлар бўлмаган, ичкарида фақат мушук қолган. ФВВнинг дастлабки версиясига кўра, 200 миллилитр ҳажмдаги сайёҳлик газ баллони электр плитаси ёнида турган. Мушук тасодифан плитани ёқиб юборган бўлиши, натижада қизиб кетган баллонда портлаш юз берган бўлиши мумкин.

Портлаш оқибатида хонадоннинг балкон қисми ва дераза ойналари шикастланган, шунингдек, квартира билан тамбур ўртасидаги ички тўсиқ бузилган. Қутқарувчилар етиб келганида очиқ ёнғин кузатилмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Хабарларга кўра, хонадонда бўлган мушук ҳам омон қолган.

Воқеанинг аниқ сабаблари ҳозирча аниқланмоқда. Россия ФВВ газ баллонларини иссиқлик манбалари яқинида сақламаслик кераклигини эслатган.

Yonib ketgan oshxona jihozlari va qora kuyindi izlari tushgan devor.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?