Сенатор педофиллар учун кастрация жазосини таклиф қилди

1 дақиқа ўқиш135
Сенатор педофиллар учун кастрация жазосини таклиф қилди

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун муҳокама қилинди.

Мажлис давомида “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими раиси, сенатор Рустам Калонов болаларга нисбатан жинсий жиноят содир этган шахсларга нисбатан кастрация қўллашни таклиф қилди.

Сенаторнинг таъкидлашича, айрим давлатларда болаларга нисбатан жинсий жиноят содир этган шахсларга нисбатан хирургик аралашув каби чоралар ҳам қўлланади. Унинг фикрича, бундай жазо жиноятларнинг такрорланишининг олдини олиш чораларидан бири бўлиши мумкин.

Калонов бу масалани болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қонунга қўшимча сифатида кўриб чиқишни таклиф этди.

Сенат раиси Танзила Норбоева эса аввало ҳозир қабул қилинаётган қонуннинг амалда қандай ишлашини кузатиш кераклигини билдирди. Унинг айтишича, кейинчалик зарурат бўлса, қонунчиликни яна такомиллаштириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Сенат мажлисида муҳокама қилинган қонун болаларни зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган. Сенаторнинг кастрация ҳақидаги фикри эса мазкур муҳокама давомида билдирилган таклиф ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?