Суғдиёна Убайдуллаева чўпон йигитга турмушга чиқиш ҳақида гапирди (видео)

Суғдиёна Убайдуллаева чўпон йигитга турмушга чиқиш ҳақида гапирди (видео)

Актриса Суғдиёна Убайдуллаева “Менинг Юртим” телеканалининг “Омон-омон” тонгги дастуридаги суҳбатда яқинда намойиш этилган “Чўпон ва шаҳарлик қиз” фильми атрофидаги фикрлар ҳақида гапирди.

Дастур бошловчилари актрисадан фильм сюжетига таяниб, “Шунақа чўпон йигитга турмушга чиққан бўлармидингиз? Айнан чўпон йигитдан сизга совчи келса” дея сўрашди.

Суғдиёна Убайдуллаева сўнгги пайтларда бу мавзу бўйича кўплаб хабарлар олаётганини айтди.

“Изоҳларда жуда ҳам кўпчилик йигитларимиз ёзишяпти. Жуда кўп экан бундай чўпонларимиз. Шунақа мингта, беш мингта қўйи бор чўпонларимиз директимга ёзишяпти. «Менинг мингта қўйим бор, менга турмушга чиқармидингиз? Мен мана шу вилоятда тураман», деган жуда кўп изоҳлар бор”, — деди актриса.

Бошловчилардан бири “Шунақа ҳолат бўлса, «ҳа» дермидингиз?” дея қизиқди.

“Билмасам, ўйлаб кўришим керак. Лекин шундай самимий, чапани, қалби тоза бўлса, «ҳа» дердим, албатта”, — дея кулиб жавоб берди Суғдиёна Убайдуллаева.

Актрисанинг бу жавоби ижтимоий тармоқларда турли фикр ва мунозараларга сабаб бўлди.

Сиз “Чўпон ва шаҳарлик қиз” фильмини томоша қилганмисиз? Фильм ва Суғдиёнанинг фикри ҳақида қандай фикрдасиз? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар