19:07 / 10.07.2018
9 095

Наҳотки! Тарвуз эркаклик қувватини оширади!

Наҳотки! Тарвуз эркаклик қувватини оширади!
Мана, ниҳоят, тарвуз-қовунлар ғарқ пишган даврга ҳам етиб келдик. Кўпчилик кечки овқатдан сўнг десерт сифатида тарвуз истеъмол қилишни хуш кўради. Чунки тарвузнинг бетакрор мазаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. 90 фоизи сувдан иборат бўлгани боис меъёрида истеъмол қилинса, тарвуз қоматингизга путур етказмайди, организмни қатор фойдали элементлар билан бойитади. Тарвуз мағзидаги қанд моддаси эса танага осон сингади, шу боис уни сурункали ва ўткир жигар хасталиклари ҳамда ичакларни тозалашда истеъмол қилиш лозим. Тарвуз шарбати чанқоқни осонгина қондиради.

Эркаклик қувватини оширади!
Америкалик олимлар томонидан олиб борилган қатор тадқиқотлар натижасида аниқланишича, тарвуз таркибидаги цитруллин моддаси инсон организмига тушгач, метаболизм жараёнини фаоллаштириб, аргининга айланади ва қон томирларини ажойиб тарзда кенгайтиради. Шу тариқа эркаклик қувватини яхшигина оширади. Шундай экан, фарзандли бўлиш истагидаги эркаклар кечки овқатдан сўнг тарвуз истеъмол қилиши жуда фойдалидир.

Тарвузли асал
Онкологик хасталикларга чалинган инсонлар учун тарвузли асал жуда фойдали. У микроэлементлар, фруктоза, галактозага жуда бой. Уни қуйидаги усулда тайёрлаш лозим: яхши пишган тарвузнинг мағзини яхшилаб эзинг, сеткали матодан ўтказинг ва қайнатишга қўйинг. Шу тариқа паст оловда кўпигини олиб турган ҳолда токи бошланғич массасининг 1/5 қисми қолгунча қайнатинг. Тарвузли асални шиша банкада қопқоғини маҳкам беркитган ҳолда сақланг.

Тарвуз таркибидаги клетчатка қорин дам бўлишидан азият чекаётган ҳомиладор аёлларга жуда фойдали.

Янчилган тарвуз уруғиларининг сут билан қўшиб истеъмол қилингани бачадондан қон кетишини тўхтатади.

Кўкрак бези саратонида кўкракка янги тарвуз уруғидан тайёрланган массани компресс қилиб қўйиш фойда беради.

Косметологияда
Тарвуз терини яхши озиқлантиради, қизариш ва қуруқшаб кетишини бартараф этиб, таранглаштиради.

Бундан ташқари, ҳар куни кечқурун юзингизни тарвузнинг чала ейилган пўчоғи билан артиб турсангиз, у тиниқлашади. Фақат тарвуз суви юзингизда кўп қолмаслиги керак, 5 дақиқали уқалаш муолажасидан сўнг тоник билан артинг.

Шунингдек, тарвуз шарбатини муз учун мўлжалланган формачаларга солиб музлатиш ва ҳар кун эрталаб юзни тарвузли муз бўлакчалари билан артиш ҳам мумкин.

Эҳтиёт бўлинг!

Сийдик-тош касалликларидан азият чекувчи инсонлар бир кунда истеъмол қилаётган тарвуз миқдорини қатъий назорат остига олиши лозим. Бир кунда 200 граммдан ортиқ ейилган тарвуз аксарият органларга босим юклайди, ўт қопи ёки буйрак хуружига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тарвуз қорни дам бўлган, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичагида яраси борларга тавсия этилмайди.

2-3 ёшгача бўлган болакайлар бир кунда 100 граммдан ортиқ тарвуз истеъмол қилиши мумкин эмас. Ёши катта инсонлар бир кунда 1-2 бўлак билан чекланиши лозим.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Наҳотки! Тарвуз эркаклик қувватини оширади!