ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳар қандай ноқулай вазиятларда ҳам интуицияни ишга солинг. Шу нарса молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳам жуда асқотади. Иш жойингизда кўпроқ тажрибаси борлар билан мулоқотда бўлинг, ҳамкорлик қилинг. Дўстлар маслаҳатига ҳам қулоқ тутиб ўтирманг. Қалбингизга қулоқ солинг, шунинг ўзи етарли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ҳолсизликдан безовта бўлишлари кутилади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаш зарурати туғилса, сира ўйланмай йўлга чиқинг. Бу сафар моддий манфаат келтиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 август куни ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингизга тўғри келади. Йўқса жиддий хатоликларга йўл қўйиб афсусланишингиз мумкин. Айниқса, пул масаласида хатога йўл қўйиш жуда алам қилади одамга. Гарчи энг ақллиман дегани маслаҳат берса ҳам, хўп денг-у ўз билганингиздан қолманг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари эҳтимолга яқин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Айримлар кеч тушиши билан олис сафарга жўнаб кетиши ҳам мумкин. Баъзилар эса яқин дўстлардан бириникига меҳмон бўлиб боришни маъқул кўради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун кимда ким сиздан ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Бу фақат пул масаласида эмас, бошқа мазмундаги ёрдам ҳам бўлиб чиқиши мумкин. Жуфтингиз билан бугун ўзаро муносабатларингиз қанча ёрқин бўлса, шунча қувонасиз, кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбир уюштиришингиз кутилади. Рўзғордаги буюмлардан ташқари ҳар қандай турдаги экспериментлар муваффақиятли кечади. Таваккалчилик талаб қиладиган ишларга қўл уришдан сақланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 августда ишни сира шошилмасдан, етти ўлчаб бир кесган ҳолда бошлайверинг. Шошиб қаерга ҳам борардингиз. Барибир худонинг айтгани бўлади. Молиявий масалада ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Башарти кимдир сиздан пул қарз сўрайдиган бўлса, охирги марта қарз берганингизда қанча муддат ичида қайтарганини ёдга олинг. Шундан кейингина қарор қабул қилинг. Серқатнов йўлларда ҳамиша сергак бўлинг. Саломатлигингизни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун биринчи ўринда соғлиғингизга эътибор қаратишингизни маслаҳат беради. Шундай қилингки, ёзнинг охирига қадар хасталанишдан суғурталанган ҳолда қолинг. Ҳатто катта пул таклиф этсалар ҳам жисмоний меҳнатдан қочинг. Соғлиққа путур етиши мумкин. Ижодкорларнинг куни туғади. Илҳом парилари кечга қадар сизни тарк этишмайди. Кечқурун суюкли инсонингизга тегишли ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 август куни паризод буржи остида туғилганларнинг кайфияти худди қон босимига ўхшаб сакрай бошлаши мумкин. Бундай кайфият билан жанжалли вазиятларда қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Сергак туринг. Агар муҳаббатда таваккал қилмоқчи бўлсангиз, бунинг оқибатини яхшилаб ўйлаб олинг. Оилали дўстларимиз ҳаётида бугун кичик муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Бу нафақа ва пенсия олиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Банкдан кредит олишни зинҳор хаёлингизга келтира кўрманг. Ўзингизга бало орттириб оласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Аммо янги ишларга эмас, аввал битира олмаган ишларга қўл уриб, уларни интиҳосига етказинг. Айнан ўша ишлар сизга кўпроқ наф беради. Атрофдагиларнинг маслаҳатига эмас, қалб садосига қулоқ тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар магнит бўронлари ҳақида эслаб қолсинлар ва шунга қараб муолажа, профилактика амалларини адо этсинлар. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 августда яқин ўтмишдаги қувончли лаҳзалар ёдингизга тушиб, уларни соғина бошлайсиз. Мабодо ўша лаҳзаларни такрорлашга ўзингизда куч ва имконият борлигини ҳис этсангиз, олға қадам ташлайверишингиз мумкин. Оиласизларни куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувлар ва ёқимли совғалар кутиб қолади. Олдиндан саёҳат қилишни ё олис сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу режангиз муваффақиятли амалга ошади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ёлғизлар эрталаб кўчага чиқишади-ю, ишқий саргузаштлар уммонига шўнғиш палласига киришади. Фақат чўкиб кетишдан эҳтиёт бўлинг. Уй юмушлари ҳам сизнинг зиммангизда эканини унутманг. Бўлғуси жуфтингизга хушомад қилишда қўрқитиб юбормайдиган усулдан фойдаланинг. Тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар янги ҳамкорларни ўз тарафига оғдириш йўлида бугун анча-мунча тер тўкишларига тўғри келади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 август куни эрталабдан неки иш бажаришни ўйлаб қўйган бўлсангиз, пухта режалар тузиб чиқишга эринманг. Қалбингизда шу ишни муваффақиятли адо этиш учун заррача шубҳа бўлса ҳам барибир мувафффақиятга эриша олмайсиз. Молиявий аҳволингиз бугун ҳамманикидан яхши бўлади. Шунинг учун сира тап тортмай йирик харидларга қўл ураверишингиз мумкин. Барибир заҳирангизда етарлича маблағ қолади. Кун давомида кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг. Буйраклар фаолияти яхшиланади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Қиладиган ишингизни эринмасдан режалаштириб, уларни қоғозга ҳам тушириб қўйинг. Бу асосан йирик корхоналарда тер тўкадиганлар, юқори лавозим эгаларига тегишли десак тўғрироқ бўлади. Ишда қанча тартиб бўлса, шунча омадли кечади. Баъзилардан ишхонадаги раҳбарлар ранжиган бўлиши мумкин. Демак, бажарган ишингиздан қониқиш ҳосил қилишмаган. Бу хатони қисқа фурсатда тузатишингиз лозим бўлади. Оиласизлар фақат тасодиф туфайлигина бўлғси жуфтини учратишлари мумкин. Бугунча бошқа йўли йўқ.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 август куни ишга астойдил киришаверинг. Раҳбарлар сизни юқори лавозимга кўтариш ҳақида ўйлаб юришибди. Ажаб эмаски, бугун ўша орзу ҳақиқатга айланса. Кечқурун содир этадиган ҳаракатларингиз рўйхат кўринишида тузиб қўйилиши керак. Оиласизлар учрашувга, қолганлар мажлис, сафар ва харидларни амалга оширишга оид ҳаракатларни содир этишади. Уларнинг барчаси сиз ўйлагандан ҳам гўзалроқ кечади.
Манба: "Ҳордиқ" “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
АҚШда амалдорлар Трамп туфайли оммавий равишда хусусий секторга кетиб қолмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда