16:55 / 10.08.2018
5 174

Инсонлар қаришининг асосий механизми аниқланди

Инсонлар қаришининг асосий механизми аниқланди
Ланкастер университети, Лондон Университети коллежи ва Квин Мэри Коллежи олимларининг аниқлашича, қуртларда қариш организмнинг чарчагани сабабли эмас, балки салбий генларнинг ишлаши туфайли юз беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу механизм одамларда ҳам бор. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ёш ривожланаётган организм учун норма бўлган биологик жараёнлар, нисбатан кекса ёшда ривожланиб, организмнинг гомеостазасини бузади. Натижада деменция, саратон, юрак-қон томир касалликлари ва сурункали обструктив ўпка касаллиги каби хасталиклар юзага келади.

Олимлар лаборатор штаммлари 2-3 ҳафта давомида яшайдиган Caenorhabditis elegans нематодларида қариш белгиларини таҳлил қилдилар. Маълум бўлишича, асосий ўринни ҳужайра ўз таркибий қисмларини қайта ишлайдиган аутофагия жараёнида иштирок этувчи оқсилларни кодловчи генлар эгаллайди. Билдирилишича, нисбатан кекса ёшда аутофагия ошқозон ичаги ҳолатининг жиддий ёмонлашуви ва ўлимга олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсонлар қаришининг асосий механизми аниқланди