Вьетнамда “качок” хўрозлар эътибор тортди

1 дақиқа ўқиш707
Вьетнамда “качок” хўрозлар эътибор тортди

Ижтимоий тармоқларда оёқлари ниҳоятда йўғон ва гавдаси бақувват хўрозлар акс этган видео тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди.

Видеодаги қушлар Ga Dong Tao зотига мансуб бўлиб, уларнинг энг асосий хусусияти — одатдагидан анча катта ва йўғон оёқларидир. Мазкур зот Вьетнамнинг шимолидаги Хунгйен вилоятидаги Донг Тао ҳудудидан келиб чиққан. Донг Тао - қадимги замонлардан бери хўроз уриштириш билан шуғулланиб келинган йирик Вьетнам қишлоғи.

Ga Dong Tao хўрозларининг оёқлари нафақат ташқи кўриниши, балки суяк ва мушак тузилиши жиҳатидан ҳам бошқа кўплаб товуқ зотларидан фарқ қилади. Тадқиқотларда уларнинг болдир қисмидаги суяклар ва унга бирикувчи мушак-пай тизими сезиларли даражада йирик экани аниқланган.

Бу зот Вьетнамда нафақат ноодатий кўриниши, балки гўшти билан ҳам қадрланади. Ga Dong Tao товуқлари маҳаллий анъаналар ва махсус таомлар билан боғлиқ бўлиб, айрим ҳолларда юқори нархда сотилади.

Ga Dong Tao хўрозларининг вазни одатда оддий уй товуқларига қараганда анча катта бўлади. Шу сабабли интернетда уларнинг йирик гавдаси ва баҳайбат оёқлари акс этган сурат ҳамда видеолар тез-тез қизиқиш уйғотади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?