Наманганда боғчадаги ҳолатдан сўнг Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Наманганда боғчадаги ҳолатдан сўнг Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги боғчада 5 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳолати юзасидан Болалар омбудсмани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 22 сентябр куни тақдимнома киритди.
  • Тақдимномада хизмат текшируви натижаларини танқидий кўриб чиқиш, камчиликларни бартараф этиш ва масъул ходимларни жавобгарликка тортиш ҳамда барча боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб этилган.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритди. Бу ҳақда Болалар омбудсманининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, тақдимнома 22 сентябрь куни Болалар омбудсманининг ваколатлари доирасида киритилган.

Унда мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан ўтказилаётган хизмат текшируви натижаларини танқидий кўриб чиқиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва масъул ходимларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш сўралган.

Шунингдек, воқеа содир бўлишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, республикадаги барча мактабгача таълим ташкилотларида болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш талаб этилган.

Жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши устидан масъуллар томонидан манзилли текширувлар ўтказиш, шунингдек, болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ички назорат механизмларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатилган.

Болалар омбудсмани тақдимномасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тизимли чоралар кўриш зарурлиги таъкидланган.

Қонунчиликка мувофиқ, вазирлик тақдимнома ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида Болалар омбудсманига белгиланган 15 кунлик муддатда маълумот тақдим этиши керак.

Болалар омбудсмани болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни ўз ваколати доирасида ўрганиш ва назорат қилишни давом эттириши маълум қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?