Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди

1 дақиқа ўқиш445
Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев шахсан назоратга олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил сентябрь ойида Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 ва 112-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши Наманган вилояти прокуратурасининг иш юритувига ўтказилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Тергов жараёни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг шахсий назоратига олинган.

Бош прокуратура маълум қилишича, жиноят иши ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиниши, шунингдек, вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланади.

Шунингдек, жиноятга алоқадорлик, унинг ҳолатларини яшириш ёки масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ аниқланган ҳар бир ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?