Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Аёлининг дуолари ила инсоннинг фарзандлари динида барака бўлади. Бу нозик жиҳатни ёдда тутинг! Сиз кўрасизки, бир неча буюк диндор одамлар бўладилар. Магар, характерлари жуда ёмон ва оғир бўлгани сабабли, аёлларига доимо ёмон муомала қилаверадилар. Шу сабабли уларнинг фарзандлари диндор бўлмайди. Энди, булар ўзлари катта олимлар, муфтийлар. Лекин фарзандлари бенамозлигидан ташвишда бўладилар.
Бир воқеа:
Менинг олдимга бир куни бир катта муфтий жаноблари фарзандини олиб келди ва: «Ҳазрат! Мен ўғлимни ҳадис давраларига қатнаштирдим. Унинг ҳаққига дуо қилинг. У фарз намозларни ўқимайди» деди. Мен буни эшитиб титраб кетдимки, бола ҳадис даврасига қатнашган, шундан кейин ҳам фарз намозини ўқимайди. Шунда, мен бироз гаплашганимда, менга маълум бўлдики, бу муфтий жанобларининг ҳарактерлари оғир эди ва аёлидан узр сўрайдиган эмас эди. Мен унга: «Фарзандларингиз диндор бўлишини хоҳлайсизми?» дедим. У: «Ҳа, албатта» деди. Мен: «Аёлингизнинг дуоларини олинг», дедим. Шунда, у қаҳқаҳа отиб кулиб юборди. Мен: «Сиз буни оддий нарса деб тушунманг. Мен буни улуғларимиздан эшитганман ва баракасини кўрганман. Сиз аёлингизга меҳр қўйинг. Аёлингизнинг дуоларини олинг. Кейин, Аллоҳ таоло фарзандларингизни қандай солиҳ қилишини томоша қилинг», дедим.
Аллоҳнинг қудратики, икки йилдан кейин ўша муфтий ҳазрат яна келди ва «ўғлим таровеҳда хатми Қуръонга ўтди» деди. Мен: «Фарз намозларни ўқимайдиган бола қандай қилиб хатми Қуръонга ўтди?» дедим. У: «Ҳазрат! Сиз айтгач, мен аёлимга меҳр қўйдим ва унга фарзандларимизнинг солиҳ бўлиши учун дуо қил», дедим. «Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди ва фарзандларимизни солиҳ қилди», деди.
Ота-онанинг дуолари ила моддий ризқда барака бўлади. Пир, устознинг дуолари ила файзда барака бўлади. Аёлининг дуолари ила инсоннинг фарзандлари солиҳ бўлади.
(Тааба манзил сирф деванэ гайэ китобидан. 254-бет.)
Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади