00:36 / 18.09.2018
6 967

Мунажжимлар башорати: 18 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кўнгилни бугун кенг қилиб, янги танишувларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Кўнгил кенг бўлмас экан, сиз биров билан тил топишиб кета олмайсиз. Иш жойингизда бор имкониятларни ишга солиб бўлса-да, ҳақиқий профессионаллигингизни намойиш этинг. Шахсий бизнес очиш учун 18 сентябр жуда қулай кечади. Эркакми, аёлми, бугун бегоналар билан яқин муносабатлар юритса, албатта кўнгилсизликка учрайди. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 сентябр куни «Ҳа» деган сўзни шиор қилиб олинг. Шунда ишларингиз бароридан келади. Дунёга ҳақиқий бахтли бир инсон сифатида табассум ила боқа бошлайсиз. Кун давомида сизга қўшимча даромад келтирадиган ишларнинг бир талайини таклиф этишади. Демак, танлаш имкониятингиз бор. Янги лойиҳаларни амалга оширишни хоҳласангиз, бегоналарнинг маслаҳатларига қулоқ тутманг, иллюзия қуршовида яшанг. Нафас йўлларини яхшилашга қаратилган машғулотларни амалда бажариш, шарқ яккакураши билан шуғулланиш ва узоқ вақт пиёда юриш бугун жуда муваффақиятли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бошингиз узра қалқиб турган осмон булутсиз кечишини башорат қилишган. Шундай экан, миянгизда йиғилиб қолган ғояларни сира ўйланмасдан ҳаётга тадбиқ эта бошланг. Албатта ижобий натижасини кўрасиз. Агар кун мобайнида сизга қайсидир ишни таклиф этишса, олдин бу ишни яхшилаб ўрганиб чиқишингиз тавсия қилинади. Муҳаббатда жуфтингизни ёки бўлғуси жуфтингизни ранжитадиган амалларга қўл урманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 сентябрда бутун дунёда ўзингиздаги ноёб истеъдодлардан бирини намойиш этиш имконига эга бўласиз. Ишда сизнинг астойдил ҳаракат қилишингиз жуда кўпчиликка ёқиб тушиши мумкин. Майли, қўйиб беринг, сиздан ўрнак олсинлар. Муҳаббатда барча истакларингиз адо этилади. Фақат оиласиз бўлсангиз, яқиндагина танишган инсон билан мулоқотда жуда эҳтиёткор бўлинг. Тағин ҳалитдан жанжаллашиб юрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Сафар, ўқиш, дори-дармон кабиларга бугун кўп пул сарфлашингизга тўғри келади. Буларнинг барчаси муҳим. Шунинг учун тақдирга тан бермасдан иложингиз йўқ. Инқирозга тушиб қолмаслик учун оилавий бюджетингизни тўғри тақсимланг. Уйда янгича тартиб ўрнатинг. Яқин ва олис ўтмиш хаёлларидан воз кечинг. Улар сизни чалкашлик саригина етаклайди холос. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 сентябр куни иш бажаришда бўладими, оилавий ҳаётдами, барибир режалар, тартибларни буткул ўзгартириб ташлашингиз керак. Куннинг иккинчи қисмида даромад бўлади. Аммо сиз кутганчалик эмас. Тежамкорликка дўст тутинишга мажбурсиз. Спортнинг лўкиллаб югуриш тури билан кечки пайт шуғулланишингиз тавсия этилади. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Айниқса, бу сурункали хасталикка чалинганлар учун жуда зарур.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда ажойиб тарзда ўтишини башорат қилишган. Нимаики ишга қўл урсангиз, бароридан келади. Орзулар ҳақиқатга айланади. Оила қуришга улгурмаганлар кечки пайтга бориб кутилмаганда романтик лаҳзалар асирига айланиб қолишлари мумкин. Айниқса, муҳаббатга ишонмайдиганлар севги, ишқ ҳақиқатан борлигига шахсан амин бўлишади. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичинг. Тушларингиз тотли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 сентябрда эрталабданоқ ишхонангиздаги раҳбарларга ҳақлигингизни исботлаш ҳаракатига тушишишингиз мумкин. Лекин юлдузлар бундай ҳаракатни маслаҳат беришмайди. Биргина сизнинг нотўғри йўл тутишингиз туфайли жамоа икки гуруҳга бўлиниб қолиши мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жуфтингиз билан орангизда жанжалли вазиятлар юзага келиши кутилади. Иккингиздан кимдир ён беришга ўтмаса, бу жанжалнинг охири яхши бўлмаслиги мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Қандай иш бошласангиз, бугун муддатидан олдин, хурсандчиликда, даромадлари билан муваффақиятли якунлаш бахтига муяссар бўласиз. Бу ҳолат кечга қадар давом этиши тайин. Керакли шахслар қийин вазиятда қолган пайтларингизда албатта ёрдам қўлини чўзишади. Бугун ҳаммасидан ҳам молиявий муаммоларни эртароқ ҳал қилишга уриниб кўринг. Оила қурмаганлар бугун танлаган инсонига ўз муҳаббатини изҳор этса, нур устига аъло нур бўлади. Бугун сизга шундай имконият берилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 сентябр куни анчадан бери кўришмаган танишингиз, дўстингиз ёки қадрдонингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйган бўлиши мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида ҳам мушкулотларга дуч келмайсиз. Қанча даромад олишни мўлжаллаган бўлсангиз, шунчани оласиз. Аёл бўлсангиз, даромад эвазига гардеробингизни яна бир нечта янги кийимлар билан бойитиш ҳаракатига тушаверинг. Афсусланмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Амалга оширишни мўлжаллаб юрган ишларингизни якунига етказиш учун кўп куч ва вақт сарфлашингизга тўғри келади. Қийналишлар ўз самарасини бермай қолмайди. Тушдан кейин бу ишларингиз интиҳоси раҳбариятга жуда маъқул тушганидан хабар топасиз. Асосийси, ҳеч кимга ишда ҳақиқий профессионаллигингизни исботлашга ҳаракат қилманг. Эртанги кун учун куч йиғишда дўстлар билан кафеда ўтириб дам олишингиз лозим. Ёлғиз қолиб ширин хаёллар суриш ҳам дам олишда катта ёрдам бера олади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 сентябр куни негадир ҳаммага керакли бир инсонга айланасиз, ишонаверинг. Чунки ишда ўзингизни кўрсата олгансиз. Ҳеч ким ўз ишининг устаси эканингизга шубҳа қилмайди. Шахсий ҳаётингиз жуда тотли ўтади. Аммо баъзи яқинларингизни ҳаддан зиёд идеалга айлантириб қўйманг. Фақат фаришталаргина ҳақиқий идеал бўла олади холос. Муҳаббатингизни қадрланг. Овқатланишда меъёрни билинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?