Лемур ўзига ўхшаган ўйинчоқни кўриб, ҳайратдан кўзларини катта очди

Сан-Франциско ҳайвонот боғида яшовчи Нил исмли Кокерел сифакасига ўзига ўхшаш юмшоқ ўйинчоқ совға қилинди. Жониворнинг совғани кўрганидаги қувончи акс этган видео ижтимоий тармоқларда эътибор қозонди.
Кадрда Нил ўйинчоқни кўриши билан кўзларини катта-катта очиб, уни маҳкам қучоқлайди. Сўнг юмшоқ дўстини қўйиб юбормай, у билан бирга кўрпача устида думалаб, хурсандчилик қилади.
Ҳайвонот боғи маълумотига кўра, ўйинчоқни унга парваришловчиларидан бири Лори совға қилган. Видео 12 ноябрь куни Сан-Франциско ҳайвонот боғининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил бошида Японияда яшовчи Панч исмли макака боласи ҳам юмшоқ ўйинчоққа боғланиб қолгани билан интернет фойдаланувчиларининг меҳрини қозонган эди. Онаси уни парваришламагач, ҳайвонот боғи ходимлари Панчга юмшоқ орангутан ўйинчоғини беришган. Шундан сўнг у ўйинчоқни доим ёнида олиб юриши ва қучоқлаши акс этган видеолар орқали машҳур бўлди.

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…