00:28 / 19.09.2018
6 544

Мунажжимлар башорати: 19 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 19 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз шу қадар қувноқ ва унумли кечадики, кайфиятингизни ҳатто қиш қаҳратони ҳам буза олмайди. Ҳурмат ва эътиборнинг юқори чўққисида бўласиз. Рўзғорингизда умуман муаммо кўзга ташланмайди. Муваффақиятли харидларни амалга оширасиз. Худди эртаклардагидек, шундай эмасми? Аммо сиз ёғли овқатлар ва спиртли ичимликлардан воз кечишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 сентябр куни тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмасдан ҳар қандай кўринишдаги шартномаларни имзолайверишингиз мумкин. Уларнинг барчаси кутилган даромадларни ҳадя этади. Бундан ташқари, бизнес ҳамкорлар қаршисида ҳурматингиз ортишида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Агар иш жойингизда мавқени ошириш ниятида яшаётган бўлсангиз, тақдирнинг кутилмаган совғасини кутманг. Ўзингиз ҳаракат қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун ҳар жабҳада омадингиз чопишига кафолат бера олмайди. Лекин асосий соҳаларда албатта омадга эришасиз. Ҳатто, зерикарли ва бефойда туюлган ишлардан ҳам юз ўгирманг. Тома-тома кўл бўлади. Муҳаббатда бироз романтик бўлсангиз, сира зиён қилмасди. Кечқурун суйган инсонингиз билан ёлғиз қолиб, ҳеч бўлмаганда кечки овқатни биргаликда тановул қилсангиз, ширин суҳбатлар қурсангиз, унинг кўнгли янада кўтарилган бўларди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 сентябрда шахсий ҳаётингиз танаффусларга юз тутиши мумкин. Буни ўзингиз ҳам анчадан бери кутаётган эдингиз. Аёл, қиз бўлсангиз, билинг, бугун кун давомида суйган инсонингиз сизга ўз муҳаббатини изҳор этади. Молиявий муаммоларни ёлғизликда бартараф эта олмайсиз. Бадавлат танишлар ёки тажрибаси кўпроқ инсонларни ёрдамга чақиринг. Улардан нафақат пул топиш, балки уларни қандай тежашни ҳам ўрганиб олсангиз ажаб эмас.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан эски танишларга қўнғироқ қилишга тушишингиз кутилади. Улар бир масалада сизга ёрдам беришлари мумкин. Айримлар ишлаб турган ишидан бўшашни ихтиёр қила бошлашади. Олдин янги, кўнглингизга мос келадиган иш топиб, кейин ариза ёзишга тутинишингиз тавсия қилинади. Чин кўнгилдан севадиган инсонингиз сизга куннинг иккинчи ярмида кутилмаган совға тайёрлаб қўйган бўлиб чиқади. Бу сизни қувонтириб юборишига сира шубҳа йўқ.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 сентябр куни эрта туриб фаолликни қўлдан бермаган ҳолда иш бошланг. Бугун яқин манзилларга сафар, тадбиркорлар учун келишувлар, муҳим ҳужжатларга имзо чекиш муваффақиятли кечади. Оиласизлар бугундан айтарли яхшилик кутмасалар ҳам бўлади. Айримлар ҳали мустақил ҳаёт қуришга тайёр бўлмасликлари мумкин. Тақдир шуни ҳисобга олиб романтикани кейинга суради шекилли. Соғлиғингизни жуда асранг. Айниқса, асабларингизни ҳеч кимга ишонманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кўнгилда қандай хоҳиш-истакларингиз бўлса, бемалол очиқ айтаверинг. Атрофдагиларнинг кўзи тегмайди. Аксинча улар сизга ёрдам қўлини чўзишлари мумкин. Муҳаббатда ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Агар ёнингиздаги инсон ҳақиқатан муҳаббатингиз эканига кўзингиз етса, уни маҳкам ушланг. Севинг, севилинг, севдиринг ва бу ёруғ дунёда иложи борича армонсиз яшашга интилинг. Асабийликлар ҳукмрон бўлишига йўл қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 сентябрда ишларингиз бароридан кела бошлаганига гувоҳ бўласиз. Лекин сизнингмас, ўзгалар режаси асосида шундай бўлади. Ўзингиз бировга ишониб режаларингиз билан ўртоқлашган эдингиз. У одам имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Сизни ҳам қуруқ қўймайди албатта. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз керак. Бу ишда сизга интернет ёрдам беради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Иш ўнгидан келиши нима эканини бугун ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Ўзингизникидан ташқари, бошқаларнинг ҳам ишларини битиришга улгурасиз. Яқин инсонларингиз қаршисида ожиз қолманг. Умуман, ожизликка йўл берманг. Доимо қон-қардошлар қаршисида қаҳрамон сифатида намоён бўлинг. Фақат яхшилик сари интилсангиз, зарарли энергетикани ҳайдаб сола оласиз. Кечқурун баъзилар катта пулга эга чиқишлари кутилади. Ҳойнаҳой, бу воқеа лотерея ўйини натижасида содир бўлса керак.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 сентябр куни кимлардандир нималарнидир сўрашга, илтимос қилишга мажбур бўлишингиз кутилади. Агар шу ёрдамлар натижасида мавқеингиз ортиши, моддий аҳволингиз яхшилана бориши мумкин бўлса, сўрасангиз, илтимос қилсангиз арзийди. Кимдир сизни баҳсга чорласа, олға боринг. Паст кетишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун сизни биродарлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Вазият, тақдир ҳадя этган ҳолатлар билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Тақдирга қарши бориб барака топмайсиз. Тўғри келиб қолса, қариндошлардан ёрдам сўранг. Улар ҳам вақти келганда сиздан кўмак талаб қилишади-ку! Шахсий ҳаётингиз гўё ҳавода муаллақ қолиб кетгандек. Уни ерга авайлаб тушириб қўйиш лозим. Акс ҳолда энг азиз деб билганларингизни муаллақлик бошқа дунёга учириб кетиши ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 сентябрда атрофдагиларга бор жаҳдингизни сочиш билан кунни қарши олишингиз мумкин. Бу ишингиз тўғри эмаслигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Лекин эмоциянгизни жиловда тута олмайсиз. Эҳтиёт бўлинг, кимлар биландир жанжаллашиб қолманг тағин. Кун давомида ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этиш имкони туғилади. Бу вазиятдан унумли фойдаланинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 19 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?