13:27 / 30.09.2018
5 521

«Ўзингга раво кўрмаганни, ўзгага ҳам раво кўрма»

«Ўзингга раво кўрмаганни, ўзгага ҳам раво кўрма»
«Телба» филмида шунақа эпизод бор: Бош қаҳрамон ролидаги йигит ғурури топталса-да, оиласига фойдаси тегадиган келишувга рози бўлади. Шу келишувдан сўнг совға олиб онасини касалхонага кўргани борганида улар ўртасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтади:

Она: “Қаердан олдинг шунча нарсани”
Ўғил: “Сотдим”

Она: “Уйда ҳеч нарса йўқ эдию болам сотадиган”
Ўғил: “Бор эди,кераксиз бир нарсам бор эди, ушани”.

Она: “Нима экан уша кераксиз нарсанг болам”.
Ўғил: “Нима бўларди ойи – Ғурур-да. Зато энди чироғам бор, газ ҳам бор, ҳамма нарса бор. Фақат”...

Она: “Нима фақат”
Ўғил: “Қувонч йўқ ойи. Қувонч”

Шу каби ҳолат ҳар бир йигитнинг ҳаётида бўлиб турса керак. Кимдурда тез-тез ва кимдурда аҳён-аҳёнда ёки жуда камдан-кам. Аксарият бунақа ҳолатда оилам ва фарзандларимга зарари тегмасин деб чидашга ва ичига ютишга ҳаракат қилади. Ёши 50 дан ўтган эркак ўқитувчини ҳамкасблари билан мажлисга келмадинг деб, тарсакини индамай қабул қилишлари ёки раҳбар машинага минаман деб, келаётганда югуриб бориб машинанинг эшигини очиб берадиган киши, ўзидан 10-15 ёш кичик ёш кадр беҳурмат қилиб ҳақорат қилганда ҳам бу ҳолатга сабр қилиб туришларини сабабини умумлаштириб айтганда: “Агар ҳозир қаршилик кўрсатсам ёки шу ишни амалга оширмасам ишимни йўқотаман” деган фикр бўлади. Балки бу нотўғридур, аслида, Ўзингга ҳам, Ишингга ҳам деб мағрур эшикни бир тепиб кетиш керакдур. Аммо, ишсиз қолиш сабаб уйда фарзандлар қийналишидан оғир синов бўлмаса керак. Эркак шу сабаб ҳам чидайди. Оталик масъулияти уни бунга мажбур қилади. “Зато свет ҳам бўлади, газ ҳам бўлади”.

Нимага буларни ёзяпман, чойхона-ю ошхонада ўзимиздан ёши катта официантга укам буни олмайсанми, деб сенсираб мурожаат қилаётганимизда, ёши улуғ таксичи амаки 2 дақиқага кеч қолганда «нима кеч қолдингиз» деб оғзимиз кўпириб сўров қилаётганимизда – уларнинг нима сабабдан бу ҳолатга индамай рози бўлиб турганликларини сабабини билайлик деган маънода. Уларда ҳам кўнгил бор, бизга нима ёқмаса, уларга ҳам ёқмайди. Бир сўз билан айтганда «Ўзингга раво кўрмаганни, ўзгага ҳам раво кўрма»га амал қилишимиз керак.
Ойбек ЯХШИЕВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Ўзингга раво кўрмаганни, ўзгага ҳам раво кўрма»