00:27 / 13.10.2018
6 472

Мунажжимлар башорати: 13 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 13 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун аввалгидан-да жисмонан фаол ва қатъиятли, уддабурон инсонга айланишингиз кутилмоқда. Лекин бу нарса сизга янги масъулият юклашини унутманг. Бажарадиган ишингизга янгиликлар киритишингиз лозим бўлади. Оилалилар яқин қондошлар ва фарзандларга эътиборни кучайтиришлари зарур. Бугун шамоллаш ва гриппга қарши муолажалар муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 октябрда ҳамкасблар билан муносабатларда ҳақиқий дипломатга айланишингиз кутилади. Бошқалар сиздан ўрнак ола бошлайди. Шахсий масалада айрим муаммолар кўндаланг туриши мумкин. Агар бу муаммоларни ўзингиз мустақил равишда бартараф эта олмасангиз, тажрибали ва оқил шахслардан маслаҳат олинг. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Асосийси, меъёрни билинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунги кунингиз осон кечмаслиги кутилади. Аммо тушкунликка тушманг. Аксинча, бажарадиган ишларингизга янги безаклар беринг. Зиммангиздаги мажбуриятларга нисбатан ижодий ёндашинг. Агар ишингиз доирасида янги лойиҳалар пайдо бўлса, бугунги кун уларни ҳаётга тадбиқ этишингиз учун қулай кечади. Саломатлигингиз масаласида муаммо кўзга ташланмайди. Лекин барибир мавсумга қараб кийинишингиз тавсия этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 октябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ фаолиятингизда янги қирралар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳатто, иш бажаришда сиз ўйлаб топаётган янгича усуллар ҳамкасбларингизни ҳам ҳайратга солиши тайин. Оилали бўлсангиз, бугун фарзандларингизга, жуфтингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Уларнинг саломатлиги, безовта қилаётган ташвишлар билан қизиқиб кўринг. Саломатлигингизни тиклаш учун фавқулодда кимдандир қарз кўтаришингизга тўғри келади. Ташвиш чекманг. Саломатлик мустаҳкам бўлса, пул топилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун энг муҳим ишларни якунига етказиб олишингиз керак. Ишдан ишга ўтиш муваффақият келтирмайди. Тартиб сақлансагина, кўзланган даромадга эришиш мумкин бўлади. Юқори лавозимларда ишлайдиган танишларингиз ишхонангиздаги мавқеингизни оширишда яқиндан ёрдам беришга тайёр туришибди. Улар ёрдамидан унумли фойдаланиб қолинг. Шахсий ҳаётингизда кун бўйи ёрқин лаҳзалар кўпчиликни ташкил этади. Оила қурмаганлар кўз остига олиб қўйган инсоннинг меҳрини қозониш учун қатъиятли бўлишлари зарур.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 октябр куни дам олишни, ҳатто, овқатланишни ҳам унутиб, ишга шўнғишингиз кутилади. Шунга қарамай, саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз озгина бош қотирсалар, ҳаракат қилсалар, бу бизнесни дунё миқёсига олиб чиқа олишади. Кун давомида молиявий аҳволингиз босқичма-босқич яхшилана боради. Лекин харажатлар ҳам шунга яраша бўлади. Ишлаб топган пулларингизнинг бир қисмини рўзғорни бутлаш мақсадларига сарфланг, афсусланмайсиз.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз осон кечмайди. Бир қолипга тушган ҳолда ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Бу вазиятларга иш туфайли эмас, характерингиздаги қатъиятнинг камлиги сабабли тушишингиз мумкин. Муҳаббатда ҳам келажакка бўлган ишонч сўниб бораётганини ҳис этасиз. Аммо ортга чекинишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оиласиз бўлсангиз, шундай инсонни танлангки, у бир умр сизга ҳақиқий дардкаш бўлиб қола олсин. Кечқурун яқин дўстлардан бири билан жиддий суҳбат кутиб туради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

13 октябрда меҳнат таътилига чиқсангиз зиён қилмасди. Қолаверса, бугун раҳбарларингиздан маошингиз оширилишини сўраб қиладиган илтимосингиз муваффақиятли кечади. Раҳбарият бу илтимосингизни бажонидил қабул қилади. Шахсий ҳаётда эса бунинг аксини кўрасиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совуқлаша бориши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ён беришингизга тўғри келади. Асабни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунни тўлиқ позитивда кечириш учун оддий усулдан фойдаланишингиз кифоя қилади. Яъни, эрталаб уйқудан уйғонгач, кофе ичинг. Кейин эса ўзингиз яшайдиган масканда кўпроқ пиёда сайр қилинг. Кечга бориб бу ҳаракатларнинг ҳосиласини кўрасиз. Пул масаласи ҳам шу баҳонада ижобий ҳал этилади. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун романтик учрашувдан умид қилсалар ярашади. Насиб бўлса, бу учрашув бир умр ёдингизда сақланиб қолади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 октябр куни асабларингиз панд бера бошлаганини ҳис этасиз. Атрофда содир бўлаётган ҳар бир ҳолат жаҳдингизни қўзғайди. Кимлар биландир жанжаллашишгача боришингиз мумкин. Бироқ билиб қўйинг, агар ўзингизни, эмоцияни идора эта олмасангиз, келажакда бунинг жабрини тортишингиз тайин. Шунинг учун ҳеч кимнинг кўнглига озор берманг. Кечқурун айримлар сафарга отланишлари кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз енгил кечмаслиги мумкин. Билиб-билмай жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз кутилади. Агар зудлик билан ўзингизни қўлга олмасангиз, бегуноҳ инсонларни ҳақорат қилиб, кўнгилларига озор беришингиз турган гап. Сукут ва яна сукут! Шу нарса бугунингиз учун шиорга айланиши лозим. Оиласизларга ўзи қаттиқ севадиган, аммо муносабатларни узган инсон билан муносабатларни қайта йўлга қўйиш учун қулай имконият туғилади. Агар буни чин кўнгилдан хоҳлаётган бўлсангиз, қўлингизга телефонни олинг-да, таниш рақамни теринг, вассалом!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 октябр куни ҳар ишда ўз нуқтаи назарингизга содиқ қоласиз. Сизни энг яқин инсонларнинг норозилиги ҳам қизиқтирмаслиги мумкин. Ўйлаб кўринг, шу ишингиз керакмикан? Куннинг иккинчи ярмида муаммолар ортга чекиниб, ҳаёт йўлингизда ёрқинлик кўзга ташлана бошлашини хоҳласангиз, оғир-босиқлик билан ҳаракатлар содир этинг. Кимки бугун кечқурун олис сафарга отланса, албатта муваффақият қозонади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 13 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?