19:19 / 15.12.2018
4 277

Бугунги ёшлар модаси

Бугунги ёшлар модаси
Ғазаб, рад қилиш, шикоят ва ҳамма нарсага қарши норозилик бугунги ёшлар модасига айланди.

Норозилик аҳёнда оталарга қарши...
Гоҳида ҳукуматга қарши...
Баъзида ижтимоий низомга қарши...
Ора-сира коинотнинг ҳаммасига қарши...
Айрим ҳолларда Аллоҳ субҳанаҳуга қарши бўлмоқда.

"Йўқ" калимаси ҳаммага нисбатан ишлатилмоқда. Муаммо бўлсаям, бўлмасаям. Мақсадли ва мақсадсиз. Энди покизаликка, қадрият ва ахлоққа, ишлашга, бурчга, масъулият ва тартибга ҳам "Йўқ!", дейилмоқда.

Радикал "Йўқ!"нинг янги намунаси – хиппичилар жамоаси ҳисобланади. Улар кўча кўйда ҳам жинсий алоқада бўладилар, ҳамжинсбозликка мойил. Бир шиша пиво илинжида тиланчилик қиладилар, ҳамма иш ташлашда қатнашадилар, ҳамма намойишда қичқирадилар ва ҳамма нарсага тупурадилар. Улар ўзларини озодлик қалдирғочлари деб, илк инсоният қафасидан чиқа олганлар деб тасаввур этадилар.

Дарҳақиқат улар амалда инсоният қафасидан чиқишган ва маймунлар қафасига кириб олишган махлуқлардир...
Доктор Мустафо Маҳмуд
"Руҳ ва жасад" китобидан
Мубашшир АҲМАД таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бугунги ёшлар модаси