ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Барча муҳим ишларингизни тушга қадар адо этиб улгуришга ҳаракат қилинг. Ишхонадаги раҳбарлар сизга ўта масъулиятли бир вазифани ишониб топшириши мумкин. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. Бу танишув келгусида муҳаббатга айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Миянгизда фавқулодда пайдо бўладиган тушкун хаёлларни шу заҳоти ҳайдаб солишга ҳаракат қилинг. Бу саломатлик учун жуда муҳим аҳамиятга эга.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 январда вужудингизда ҳақиқий ҳашамат ва кучни тўлақонли ҳис этиш учун вазиятни назорат остида ушлашингиз керак. Ижодкорлар илҳом қидиришга тушган бўлса, уни табиат қўйнидан, яхши ва шинаванда одамлар орасидан ва яқин ўтмишдан топишлари мумкин. Бугун жамоавий ишгина сизга кутилган даромадни ҳадя этади. Моддий кўмакни яқин қариндошлардан ҳам кутсангиз бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бекорга вақтингизни ва кучингизни йўқотишгагина арзийдиган ишлардан юз буринг. Саломатлигингизни сақланг. Бунақанги ишлар саломатликка ҳам кушанда ҳисобланади. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу танишувлар сизга гармония ҳадя этади. Кечки пайт айримлар яқин дўсти билан суҳбатлашиб ўтириб, фавқулодда касбини ўзгартириш ҳаракатига тушиб қолиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 январ куни ёқимлидан-да ёқимлироқ совға кутиб туради. Агар етарлича эътиборли бўлсангиз, ҳаётингизга янги ғояларни сингдира оласиз. Бу ғоялар эса фақат яхшилик учун хизмат қилади. Кун давомида сизни кўра олмайдиган бир кимса билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар уни айланиб ўта олсангиз, албатта омадга эришган бўлардингиз. Кечқурун пул билан боғлиқ сафарга отланишингиз кутилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сизга худойимнинг ўзи қисқа фурсатда мўмай даромад келтирадиган иш ҳадя этади. Бу ишни уддалагач, нафақат ёқимли харидларни амалга оширишингиз, балки бир қисмини заҳира пулларга ҳам қўшиб қўйишингиз мумкин бўлади. Тушдан кейин айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Лекин сафарга шахсий автомобилингизда борманг. Серқатнов йўлларда жиддий хавфга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 январ куни дам олишга биринчи навбатда вақт ажратинг. Йўқ, олдин қолган-қутган ишларни ими-жимида уддалаб қўйинг-да, янги ишга чалғимай туриб дам олинг. Саломатликка эътибор қаратинг. Омадгагина ишониб қолмасдан, организмингизни турли усуллар ёрдамида чиниқтиринг. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, профилактика сиз учун ҳар куни керак. Кечқурун сизга кимлардир маоши кўп иш таклиф этиши мумкин. Олдин яхшилаб бу ишни ўрганиб чиқинг. Шундан кейин ҳам маъқул топсангиз, розилик билдиринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун кайфиятингизга, вазиятга қараб иш тутишдан тийилинг. Балки тақдир сизга қайсидир маънода шафқатсизлик қилар, аммо баъзан шафқатсизлик ҳам муаммоларни дадил бартараф этишда асқотади. Сиз бугун янги ғоялар асосида ўйлаб топилган янги ишлар билан банд бўлишга ҳаракат қилинг. Кун давомида юрак ва бўғимлар билан боғлиқ сурункали хасталикка дучор бўлганлар албатта профилактикага эътибор қаратишлари керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 январда вазият чигаллашиб кетмаслиги учун бир қатор машғулотлар, истаклардан ўзингизни тийишингиз талаб этилади. Агар юксакларга парвоз қилишни хоҳласангиз, хоҳишлар ёрқин бўлиши лозим. Уларга ғубор аралашишига зинҳор йўл қўйманг. Муҳаббатда оиласизлардан кимдир албатта бугун бўлғуси жуфтини учратади. Фақат илк танишувдаёқ ҳазил-мутойибага кенг ўрин бериб қўйманг. Олдин у инсонни яхшилаб ўрганинг. Балки ҳазилни хушламас. Тўғри эмасми?
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажариш жараёнида юқори лавозимдаги шахслар маслаҳат берса, сира аччиқланманг. Бу сизга фақат фойда беради. Раҳбарлар топширган муҳим вазифаларни муддатидан олдин уддалаб олқиш олинг. Мабодо шахсий бизнесингизни очиш ниятида бўлсангиз, олдин ишончли шериклар топиб олинг. Оилалиларга бугун кечқурун фарзандлари бир олам қувонч ҳадя этиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 январ куни яқиндагина янги жамоага келиб қўшилган бўлсангиз, ўрганиб кетишингиз пича мушкул бўлади. Бундай ҳолат ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Бардош керак холос. Беҳудага асабийлашмай десангиз, эмоцияга эрк берманг. Пул масаласида бугун ўтган кунлардагига нисбатан камроқ омад кулиб боқади. Заҳирадаги пуллар билан чекланиб туринг. Харидларга ҳам ниҳоятда тежамкорлик билан ёндашинг. Кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз мустақил фикрлаш, ишлаш билан ўтиши кутилмоқда. Сиздан бажарадиган ишингизга ижодий ёндашишгина талаб этилади. Худди шу нарса кутилган натижаларга эришишда ёрдам беради. Аёллар, қизлар куннинг иккинчи ярмида косметолог ва диетолог кабинетига бир мўралаб ўтишлари тавсия этилади. Агар терингизда муаммо бўлса, ёки ортиқча вазндан халос бўла олмаётган бўлсангиз, албатта мутахассисга кўринишингиз шарт. Улар сизга ҳеч бўлмаганда қимматли маслаҳатларини беришади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 январда жуда меҳрибон, жонкуяр инсон билан дўстлашиб қолишингиз кутилади. У сизга яқин келажакда кўп масалаларда яқиндан ёрдам бериши мумкин. Бугун хизмат сафарига чиқиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш ва курсдош-синфдошлар билан учрашиб суҳбат қуриш хайрли кечади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошлардан бири ҳақида хушхабар эшитасиз.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди