00:30 / 10.02.2019
10 071

Мунажжимлар башорати: 10 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 10 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз ростакамига омадли кечиши кутилмоқда. Муҳаббатда, молиявий ва саломатлик масаласида муваффақиятлар фақат сизники бўлади. Барча кўнгилсизликлар сизни албатта четлаб ўтади. Ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Агар улар олисда яшашса, қўнғироқ қилиб кўнгилларини кўтаришингиз тавсия этилади. Кечқурун оммавий тадбирлар ва кўнгил изҳорлари муваффақиятли кечади. Ухлашга ётишдан олдин бассейнда чўмилсангиз, нур устига аъло нур бўларди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 февралда яқин қариндошларингиз билан муносабатлар янада илиқлашиши кузатилади. Имкон бўлса, улар билан биргаликда оилавий байрам уюштиринг. Ёки табиат қўйнида биргаликда дам олиб қайтинг. Эмоция сизга гармония ҳадя этади. Айрим дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришлари мумкин. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлаш ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳурматли аёлларимиз, қизларимиз эрталабданоқ кийимларига назар ташлашлари, гўзаллик салонига бориб келишлари ва ёқимли харидлар қилишлари учун қулай имкониятлар туғилади. Бу шахсий ҳаётингизга ижобий таъсир ўтказади. Кечки пайт сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши ва шунинг натижасида моддий аҳволингиз янада мустаҳкамланиши кутилади. Баъзилар кечқурун фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 феврал куни ёшларнинг куйинчак ҳамда меҳрибон устозига айланасиз. Бой тажрибангизни уларга сингдиришингиз кони савобдан бўлак нарса эмас. Кун давомида мерос ёки катта пул олиш учун хизмат қилувчи муҳим ҳужжатларни имзолашингиз кутилмоқда. Рашки ёмон дўстларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида яна жуфти ёки бўлғуси жуфти билан шу нуқсон туфайли жанжаллашиб қолишлари эҳтимолга яқин. Асабни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида юқори лавозимли шахслар тарафидан сизга босим ўтказилиши мумкин. Айб кимдалиги номаълум-ку, бироқ бу нарсанинг олдини олганингиз маъқул. Ён беринг, сукут сақланг. Шунда муаммо ортга чекинади. Кечки пайт ҳавоси тозароқ манзилда дам олинг, ҳаво алмаштиринг. Рўзғордаги икир-чикирларни бартараф этиш учун ҳам бугунги кун қулай кечади. Бундан ташқари, пул масаласида омадингиз чопади. Фақат харажатларни кўпайтириб юборманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 февралда қадимий, оилавий анъаналарни ёдга олишингиз ўзингизга ёқимли лаҳзаларни тақдим этиши мумкин. Иш ўз йўлига, бироқ анъаналар абадий қолиши керак. Қариндошлар даврасида дам олиш ва шахсий иш билан қўшни манзилларга бориб келиш муваффақиятли кечади. Кечқурунга яқин молиявий муаммоларингиз ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ҳавога қараб иш тутинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун қўшимча билимлар олиш, малака ошириш ва тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар излаб топиш фақат фойда беради. Муҳаббатда оиласизлар ёқимли туйғулардан сармаст бўлади. Вазият сиз учун хизмат қилади. Бўлғуси жуфтингиз сизни мақтовларга, олқишларга кўмиб ташлайди. Фақат оилалилар жуфтини камроқ танқид остига олишлари тавсия этилади. Овқатланиш режимини бузманг. Кўча овқатини истеъмол қилишдан қочинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 феврал куни оилавий ташвишлар кўпайгандан кўпаяди. Дам олиш куни бўлишига қарамай, улар билан ўралашиб, дам олиш ҳақида унутишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Фақат эҳтиёт бўлинг. Таваккалчиликка йўл қўйманг. Сизга ҳар тарафлама ёрдам беришдан тийилмайдиганларга нисбатан қўпол муносабат юритиб қўйманг. Оила қурмаганларнинг баъзилари кечқурун бўлғуси тақдирдоши билан танишиб қолиши кутилади. Саломатликни асранг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз анча оғир ўтиши кутилмоқда. Яқин ўтмишдаги хатоларни такрорлашингиз хавфи бор. Билинг, ўтмишга қайтиб иш кўриш сизга зиён етказса етказадики, фойда бермайди. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Аксарият дўстларимиз илгари қойиллатиб бажарган иши учун бугун мўмай даромад олишлари мумкин. Айрим оилалиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади. Муборак бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 февралда ўзингиз тузиб чиққан режалар, сценарий асосида кун кечирасиз. Фақат бунга романтикани ҳам қўшиб қўйсангиз, жуда соз бўларди. Чунки ҳеч бир сценарий муҳаббатсиз, гармониясиз бўлмайди. Муҳаббатгина дунёга гўзаллик бахш эта олади. Оиласизлар бугун фақат оила, шахсий ҳаётни қуриш ҳақида ўйлашлари керак. Кимдир олис сафарга отланишни режа қилган бўлса, билинг, сафарингиз хайрли кечади. Бугун ғийбатчилар, ҳасадгўйлар ва кўнгли қоралардан нари бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кайфиятингиз яхши эмаслиги уёқда қолиб, пулдан қийналишингиз сизга қўшимча босим ўтказа бошлайди. Ҳеч бир ишга қўл уришни истамай қола бошлаётганингизни ҳис этасиз. Ўзингизни қўлга олинг. Ит ҳурар, карвон ўтар. Ёмон кайфият, моддий мушкулотлар ҳам ўткинчи. Олдинда албатта сизни хуш лаҳзалар кутиб туради. Кечқурун оилалиларнинг баъзиларига жуфти хушхабар етказиши мумкин. Ажаб эмаски, шу баҳонада кўнглингиз равшан тортса.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 феврал куни ҳаётингизда янги вазиятлар кузатилмайди. Барчаси ўзлигича қолади. Куннинг бошланишиданоқ ўтмишга қайтиб, эски қадрдонлар билан муносабатларни янгилашингизга тўғри келади. Кун давомида ишхонангиздаги раҳбар қўнғироқ қилиши ва орангизда жиддий суҳбат бўлиб ўтиши кутилади. Айримларни кечқурун варикоз ва бош оғриғи безовта қилиши мумкин. Оғриқларни бартараф этиш пайида бўлишингиз тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 10 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?